Tuzoq 5 (kamolov)
— Эшик темирдан-ку, глазокдан секин қарайман, агар ўша бойвачча бўлса, уйда ҳеч ким йўқдай жим утираверамиз, — деди пичирлаб Фозил ва аста урнидан туриб оёқ учида юриб борди-да, эшикнинг “кўзи”дан мўралади. Эшик ортида ёшгина қиз билан бола турарди. Уларни кўргач бироз ўзига келган Фозил шарақ-шуруқ қилиб эшикнинг зулфинини туширди. Бироқ эшикни очишга улгурмади. Нариги томондагиларнинг ўзлари очиб қўя қолишди. Фозил не кўз билан кўрсинки, қиз билан бола йўқолиб, уларнинг ўрнида барзангидай учта йигит турарди. Фозилнинг юраги шув этиб кетди.
— Сизларга ким керак?! — дея сўради у базўр тили айланиб.
— Албатта, сен билан шеригинг-да, — деди улардан бири иржайиб.
— Не... Не-га? — деди довдираб қолган Фозил.
— Негалигини кейин биласан, — деб ҳалиги барзанги Фозилни итариб уйга кирди. Ва уйнинг шувоги кўчган, лампочкаси қорайиб кетганлигини кўриб:
— Намунча исқирт яшайсанлар? — деди ўдагайлаб. Бу пайтда Очил ҳам ошхонада бу ёққа бостириб
келган барзангиларни кўриб анграйиб қолганди.
— Сизларга уч дақиқа вақт. Тез кийиниб, биз билан кетишга шайланинглар, — деди яна ўша барзанги. Фақат унинг гапираётганлигини кўрган Фозил уни учаласининг каттаси деб ўйлади.
— Қаёққа борамиз? — деди у йиғламоқдан бери
бўлиб.
— Эзмалик қилма! Борганда кўрасан ҳаммасини. Ҳозир бўлса, сенинг вақтинг кетаяпти. Очил билан Фозил апил-тапил кийинишга тушиб
кегишди. Худди ўша дақиқада Очилнинг калласи ишлаб қолди. У ошхонадан нарсаларини олиш баҳонасида, чўнтагидаги пулларни яшириб қўйди. Улар қора “Жигули’Та чиқишди.
— Агар менга бирон нарса бўлса, сен жавоб берасан, — деди Очил ўзбекчалаб Фозилнинг сонидан чимдиб қўяркан.
— Хавотир олма, ҳаммаси кўнгилдагидай булади,
менимча, бизни Рустамнинг олдига олиб боришади. У ер...
— Ўчир овозингни! — деди олдинги уриндикда
ўтирган йигит.
— Яна мен тушунмайдиган тилда гаплашсаларинг, икковингнинг ҳам каллангни оламан! Бу гапни эшитганларидан кейин иккита савдогарнинг ҳам нафаси ичига тушиб кетди. “ Рустамнинг одамлари русча гапиришмасди. Булар бошқага тегишлига ўхшайди” , — дея хаёлидан ўтказди Очил. Ярим соатнинг ичида улар Семённинг уйига етиб
келишди. Бу пайтда Семён уйининг олдидаги майсазорда гольф ўйнаётган экан. У дарвозадан кириб келган иккала бегона йигитни кўриб илжайди.
— Азиз меҳмонларни ҳам шундай олиб келадими?
— деди у йигитларига киноя билан,
— буларни кафтимизда кўтариб келсаккина, ҳурматини жойига қўйган бўламиз, азизларим. Икки йигит Семённинг ёнига борганларидан кейин бошларини эгганча тўхтади.
— Исминг нима? — дея сўради Семён аввал Очилдан. Очил айтиши билан Семён рус тилидаги изоҳини
сўради. Йигит лаби гезариб пичирлагудай бўлиб: “Откройся” , деди. Бу сўзни эшитиб Семён хандон отиб кулиб юборди. Унинг кулгиси уй ичида сигарета чекиб ўтирган Анжеланинг ҳам қулоғига эшитилди ва у ўрнидан туриб ташқарига чикди. Эри уни кўргач:
— Хоним, зўр томошага гувоҳ бўлай десангиз, бу ёққа келинг, — деди. Анжела унинг ёнига бориб йигитларга бирма-бир қараб чикди-да:
— Сенда гапим бор, — деб эрининг кули дан ушлаб четга судради. Хотинининг қилиғидан Семённинг жақли чиққан
бўлса-да, тишини тишига босди. Аламини ичига ютди. У бунақа пайтларда ишига бировнинг аралашишини ёмон кўрарди.
— Кеча Рустам танишган йигитлар шуларми? —
деди Анжела паст овозда. Семён ортига ўгирилиб Очил билан Фозилга бир қараб қўйди-да, бошини қимирлатиб тасдиқ ишорасини қилди.
— Ҳозир сен буларнинг устидан кулмасдан, иззатикром кўрсатишинг керак. Шунда Рустам ўзининг юртдошларига қилган ҳурматингни эшитиб хурсанд бўлади. Ва сенга ишончи янаям ортади, — деди Анжела паст овозда.
— Лекин сенга уйланмайди, тўғрими?
— Бу ёғини менга қўйиб бер. Ҳамма иш кўнглингдагидай бўлади, — дея Анжела эрининг кўзига тикилди. Иккала маккор нигоҳ тўқнашди.
* * *
Рустам ёнига ағанаб кетди. Тансоқчилар эса сакраб машинадан тушишди. Шу пайт “ Волга"дагилар уларга ўқ уза бошлади. Битта тансоқчи пешонасига теккан ўкдан қулади. Иккинчиси эса машина орқасига ўтиб яширинди. Машина авариясидан ҳеч жойи лат емаган бўлса-да, Рустам карахт аҳволда эди. У нима воқеалар содир бўлаётганлигини идрок этолмасди. “Волга”дан тушган иккита йигит Рустам ўтирган машинагача етиб келишолмади. Уларни “Мерседес'дагилар отиб ташлашди. Бироқ шу ондаёқ қаердандир пайдо бўлган микроавтобусдан ўндан зиёд юзига ниқоб тутганлар бирин-кетин сакраб тушдида, кўз очиб юмгунча иккала “ Мерседес” ни кун паякун қилиб ташлашди ҳамда Рустамни машина ичидан сугуриб олиб, келган томонларига қуюндай учишди. Шундан сўнггина машина ортига яшириниб олган тансоқчи — Эдуард секин бошини кўтариб, микроавтобус кетган томонга қараб мийигида кулиб қўйди ва ёнидан қул телефонини чиқариб, шошилмасдан рақам терди-да:
— Алло, Павел, ҳаммаси окэй, — деди инглизча
талаффузда.
— Хабарим бор. Эртароқ келишган жойимизга етиб
кел, — деди гўшакнинг нариги томонидан Эдуард қўнғироқ қилган одам. Бу гап Эдуардни баттар шодлантириб юборди ва у
телефонини қайта жойига солиб, югурганча йўл чети га ўтди. Худди ўша маҳал тепасидаги чироғини айлантириб ёққанча милиция машинаси етиб келди. “ Бу ёғини энди ўзларинг тозалаб оласанлар”, дея хаёлидан ўтказди Эдуард милиционерларга бир қараб қўйиб. Кейин югурмаса-да, илдам қадамлар ташлаб, кўп қонларга гувоҳ бўлган жойдан узоқлашди.
* * *
Семён Анжела билан гаплашиб бўлганидан кейин
бозордаги йигитларга меҳри ийиб, мийигида кулиб бораётганида ёнидаги телефони асабий жиринглади. У телефон рақамига назар солди-да, қулогига тутиб :
— Нима гап? — деди.
— Шеф, — деди қўнгироқ қилган одам, — аҳволимиз чатоқ. Бизга ҳужум қилишди. Рустам ни олиб қочишди.
— Ким?! — дея бирдан бақириб юборди Семён.
— Тинчликми?! — дея сўради Анжела эрининг безовталаниб қолганини кўриб. — Машиналар рақамини ёзиб қолдим. Лекин бизга таниш бўлганларда бунақанги рақамлар йўқ! —
деган овоз келди гўшакдан.
— Смирновга қўнгироқ қил! Аниқла кимлигини!
Тез бўл! — дея бақирган Семённинг бўйин томирлари бўртиб кетди. Кейин телефонини ўчирди-да, асабий тарзда атрофига бироз аланглаб туриб, қўлидаги телефонини савдогарлар томонга улоқтирганча:
— Онангни ... — дея сўкинди.— Семён, — деди эрига ачиниб қараб турган Анжела, — ўзингни бос! Нима гап экан, менга тушунтириброқ гапир!
— Пиво! — дея бўкириб юборди Семён, — менга
пиво келтиринглар!
Хизматкорлар югуриб қолишди. Шундан кейин
Семён хотинига ўқрайиб қараб:
— Сен билан мени чув туширишди. Огзимиздаги
луқмани ўғирлашди! — деди.
— Тушунтириб гапирсанг-чи, нима бало бўлибди?! — дея қичқирди Анжела.
— Нима бўларди?! Рустамни ўғирлаб кетишибди!
Анжеланинг ранги оқариб кетди. У эридан баттар
саросимага тушиб қолди. Барча қилган орзу-ниятлари бирпасда саробга айланиб кетгандай эди унинг назарида. — Кимнинг ҳадди сигибди? — деди у пичирлаб.
— Билмайман, билмайман! — дея бақирган Семён
“асир”лари ёнига югуриб бориб Очилнинг юзига мушт туширди.
— Сенлар айбдорсанлар, сенлар! — деб томоқ йиртган кўйи Фозилнинг қорнига тепди. Зарба унчалик ҳам кучли эмасди. Бироқ бунақа одам урганда йиқилиш кераклигини яхши билган икки савдогар йигит ўзларини ерга ташлашди. Семён уларни бир-икки марта тепганидан кейин, олиб келинган пивони ютоқиб симирди-да, шишасини улоқтириб юборди. Ичи ўт бўлиб ёнаётган Анжела эрининг ҳаракатларига эътибор ҳам бермас, ўриндикда сочини гижимлаганча ўтирарди. Семён унинг ҳолатини кўриб аччиқ жилмайди.
Агар қандайдир ўйнаш учун Анжеланинг бунчалик куйинишини у бир ҳафта бурун кўрганида борми, хотинининг терисини шилиб, ичига сомон тиққан бўларди. Бироқ ҳозир у бундай қилолмайди. Кўнглида Рустамни яна қайта қўлга киритиш ишончи бутунлай йўқ бўлмаган. Семён қалтираб, довдираб турган хизматкорнинг қўлидан иккинчи шиша пивони олдида, Анжеланинг нариги томонидаги ўриндиққа ўтирди ва Рустамга яна кимнинг назари тушганлиги ҳақида ўйлай бошлади: “Эскилардан ҳеч ким бу ишни қилмайди. Биринчидан, улардан биронтасининг миллиардер менинг чангалимда эканлигидан хабари йўқ. Иккинчидан, уларнинг ҳеч бири менинг “ов”имга аралашмайди. Ким бўлди экан, бунақа ўзбилармонлик қилган?” Семён чўнтакларини пайпаслаб телефонини қидирди, кейин отиб юборгани эсига тушди-да, хизматкорларига бақириб телефон олиб келишларини буюрди. У аввал Вадимга қўнғироқ қилди. У шаҳарнинг марказий қисмини идора қиларди. Биринчилардан бўлиб Семёнга тан берган, ҳамтовоқлик битимини тузган шу эди. Вадим Семённинг гапларини диққат билан тинглаганидан сўнг:
— Ҳозиргина бу ҳақда эшитдим. Машиналар нотаниш, улар шаҳарнинг жануб томонига кетган. Мениям асабим ўйнаб турибди. Бесўроқ менинг ҳудудимда ким бунақа зўравонлик қилганлигига акдим етмаяпти, — деди.
— Сендан илтимос, Вадим, бошқалардан ҳам бир
сўраб кўр. Ўзим суриштирсам ҳам бўларди-ю, ўлжа меникилиги одамни ноқулай аҳволга солиб қўяди. Яна ҳар хил хаёлларга бориб юришмасин. Лекин нима бўлган тақдирдаям мен уларни топаман. Калласини бштама-битта узаман, — деди Семён асабини жиловлолмай. Шундан сўнг Вадим ҳаракат қилишини айтиб гўшакни қуйди.
* * *
Эдуард шаxap чеккасидаги вайронага айланган тўрт
қаватли бинонинг қовлисига етиб келгач, ҳеч ким йўқлигини кўриб ҳайрон бўлди. “Шу ерда кутишлари керак эди-ку, наҳотки улар мени алдашган бўлса?” — дея ўйлади у. Эдуард бу иш билан шуғулланганига олти йилдан ошган эди. У Америкада биронта бойваччага тансоқчи бўлар, кейин уни Россияга келишга кўндирар, бу ерда эса эскидан таниш бўлган Павелнинг қўлига топшириб, ўзининг ҳақини ундиргандан кейин яна қанот қоқиб Америкага — янги овга учар эди. Бу сафарги ови бошқаларидан анча бошқача, чунки Рустам санокли миллиардерлардан биттаси эди. Шу боисдан Эдуард Павел га ўзига тегишли улушнинг чўғини баландроқ қилиб айтганди. Орадан ярим соат ўтганидан кейин Эдуард асабийлаша бошлади. Ҳаттоки алам қилганидан ерда ётган икки-учта ғишт парчаларини тепди.
— Қизишма, — деган овоз келди ўша пайт бино
ичидан. Эдуард ялт этиб овоз келган томонга қаради. Бинонинг деразаси йўқ жойидан ҳар доим унинг улушини олиб келадиган Александр тиржайиб қараб турар эди.
— Огайни, бу сафар кечикиб қолдингми, дейман?
— сўради Эдуард.
— Сендан аввалроқ келгандим. Бир асабингни синаб кўрмоқчи бўлдим, — деди Александр ҳолатини
ўзгартирмай.
— Олиб келдингми?
— Бўлмасам-чи! Биз ҳеч қачон, ҳеч кимга хиёнат
қилмаймиз, — деб Александр ташқарига чиқиш учун эшик томон юрди. Йўл-йўлакай, шимининг орқасига қистирилган тўппончасини ўқлади. Бун и Эдуард эшитиб қолди ва ўзи ҳам тайёргарлик кўриб қўйди.
— бy сенинг улушинг, огайни, — деб қўлидаги
қопни Эдуарднинг ёнига етмасдан улоқтирган Александр тўппончасини энди олаётган маҳал икки қоши ўртасига теккан темир парчасидан орқасига қулади. Қопни олган Эдуард бирдан бино ичига қараб югурди. У Александрни ёлгиз эмас деб ўйлаганди. Бу ўйи тўгри чикди. Бузилган бинонинг қайсидир бурчагидан отилган ўқ унинг қўлини яралаб ўтди. “Ярамаслар, ҳайвондан тарқаганлар!” — дея пичирлади у ярасини иккинчи қўли билан чангаллаб. Сўнг бироз нафасини ростлаб, қулогини динг қилди.
Бинонинг қаеридандир қадам товушлари эшитилди. У орқасини деворга тираб овоз келган томонга тўппончасини ўқталиб турди. Рақиб: “ Эдуардни яхшигина ярадор қилдим. Ҳозир бораман-у, асфаласофилинга жўнатаман-да, ҳамма пулни олиб, жуфтакни ростлайман, Александрнинг ўлганиям кўнглимдаги иш бўлди. Энди миллион бузилмасдан менга қолади” , деган ўйда эҳтиёткорликни бироз йўқотиб, Эдуардга яқинлашарди. Эдуард овоз жудаям яқинлашиб қолганлигини сезгандан кейин қўлининг оғриғига ҳам, оқаётган қонга ҳам эътибор бермай тўппончани икки қўллаб ушлаганча душманининг қораси кўринишини кутиб турди. Шу пайт келаётган кимса юришдан тўхтади. Вақт
жуда секинлик билан ўтар, ҳар битта тиқ этган товуш ваҳимали эшитиларди. “Нимани кутаяпсан, ит? — дея ичида сўкинарди Эдуард.
— Яна озгина юр. Бор-йўғи бир қадамгина” . Аммо унинг кўнглидан кечган гаплар бўлмади. Душмани тош бўлиб қотгандай жойидан жилмас эди. Бу эса уни баттар жигибийрон қилар, бақириб юборишдан ўзини базўр тийиб турарди. Аксига олиб, қон оқиши кучайиб, боши айлана бошлади. Шу ҳолат чўзилса, ҳушидан кетиб қолиши ҳеч гап эмасди. Эҳтиёткорликни йўқотган рақиб Эдуардга яқин
қолганида бино ёриғидан инглизнинг аҳволига бир қараб қўймоқчи бўлди ҳамда яраланган “шер”нинг ҳали бардамлигини кўргач, бироз кутишга қарор қилди. Кутганидек, Эдуарднинг боши эгилиб-эгилиб кетавергач, у “ ин”идан чиқди. Шу ондаёқ бирдан иккала тўппонча ҳам ишга тушди. Эдуард юрагидан теккан ўқдан ўтирган жойида боши ёнига қийшайиб қолди. Рақиб эса елкасини ушлаганча инграр, нажот истаб атрофига қарарди. У бироз ётгач, огриғи сусайгандек бўлди ва аста-секин эмаклаб Эдуардга яқинлашди. Аммо қопни маҳкам чангаллаганча қотиб қолган инглизнинг чангали тезда очилавермади. Рақиб сўкинди. Жонсиз қулни деворга урди. Шундан кейингина мақсадига етди. У шайтонлар макон қилган жойдан чиққанида тобора тинкаси қуриб бораётганидан оёғида базўр турарди. Қоп ушлаган қўли эса қалтираб кетаётган эди. Рақиб яна тўрт қадамни базўр босди. Машинасига етиб олиш учун ҳали йигирма-ўггиз одим ташлаш керак. Неча-неча. чақирим йўлларни югуриб босадиган йигит бор-йўғи шунчагина масофага мадори етмай қолди. У бешинчи қадамни босмоқ учун оёгини кўтарди-ю, аганади. Унинг аганаганини сал наридаги ахлатхонани титиб юрган пиёниста хотин кўриб қолди-ю, йиқилган йигит ўрнидан турмасдан бурун унинг чўнтагидаги пулларни тинчитиш мақсадида чопиб келди. У рақибнинг қонга беланиб ётганлигини кўргач, тирикми ёки ўликлигини билиш учун туртиб кўрди. Йигит огир нафас олаётганлигини билгач, унинг чўнтагига қўлини тиқди. Бироқ ҳеч нима илинмади. Пиёниста аёлга бирдан алам қилиб, эркаклардан ўтказиб сўкинди ва рақибнинг қўлидаги қопни истар-истамай тортиб олди-да, ичини очиб кўриши билан кўзи қинидан чиқиб кетаёзди.
— Ё, раббим! — деди у очиқ кафтларини осмонга
чўзиб, — берган неъматинг учун минг қатла шукр!
* * *
Павел эндигина қирққа кирганди. Миллати жуҳуд
бўлган бу одам ўта эҳтиёткор. Ҳар битта" қадам босишидан аввал атрофга қайта-қайта разм соларди. Унга жиноий тўда тузиш режасини Швейцария хусусий банкларидан бирининг эгаси бўлмиш амакиси берганди. “Жайдари Россияда, — деганди у, — маданий йўл билан бойлик орттиришдан кўра куч билан катта маблагга эга бўлиш осонроқ. Ҳар хил мафиозлар тутган йўл ўта аҳмоқона. Тўдани шундай бошқариш керакки, сенинг борлигингни энг яқин одаминг ҳам билмасин”. Павел амакисининг гапига қаттиқ амал қилди. У биронта дўконни ўмаришга тушмади. Биронта одамга зўравонлик ўтказмади. Ризқини четдан — бой мамлакатдардан қидирди ҳамда Эдуардга ўхшаган беш-олти одамни топди. Улар “мижоз”ни Россияга олиб келишар ҳамда Павелнинг кулига топширишарди. Павел эса кулга тушган “оҳу”га шундай зугум утказардики, у қандай қилиб компьютер орқали Швейцарияга — Павелнинг ҳисоб ракамига ярим бойлигини ўтказиб берганини билмай қоларди. Амакиси у ёкда келиб тушган пулни покпокиза қилиб жиянига расмийлаштириб қўйишни яхши биларди. Албатта, ўзини эсдан чиқармаган ҳолда. Ҳамма ишлар хамирдан қил суғургандай битгач, Павел бойваччани қўйиб юборар эди. Аммо “мижоз” “кутилмаганда” бахтсиз ҳодисага учрар ва оламдан ўтарди. Шу билан қозон ёпилар эди. Павел ҳеч қачон Эдуардни хафа қилмаган, ҳар
доим олиб келган “мол”ига қараб унинг ҳақини берган. Шу сафар ҳам у берган ваъдасининг устидан чикди. Аммо “қоп”нинг бир миллионлигини эшитган Александрнинг феъли айниди. Оқибатда эса...
* * *
— Мен сизни қаттиқ ҳурмат қилганимдан каллакесар қўлидан озод қилдим, — деди Дмитрий исмли йигит Рустамга иржайиб қараб, Павел ўргатган гапларини айтар экан.
— Семён Россияда, айниқса, Москвада ўзининг безорилиги билан ном қозонган. Сиздай олижаноб одам қандай қилиб унинг қармоғига илиниб қолганига ҳайронман.
— Сиз кимсиз? — дея сўради Рустам асабийлашганидан ёнидан сигарета олиб лабига қистирар экан.
— Мен сиздай одамларга ёрдам берадиган ташкилотнинг раҳбариман. Менинг вазифам мамлакатга келган сармоядор кишиларни сог-саломат ватанига етиб олишига кўмаклашиш, — деди ўта мулойимлик билан Дмитрий. — Яхши ташкилот экан, — деди ҳамон қўли қалтираётган Рустам.
— Эвазига қанча тўлайман?
— Вой, сизни қаранг-а, дарров хизмат ҳақида гаплашасиз, аввал яхшилаб тамадди қилиб олайлик, у ёғини гаплашиш қочмайди. Вақтимиз бемалол, ҳеч қаерга шошаётган жойимиз йўқ. Қани, юринг мен билан, — дея Дмитрий ўрнидан турди. Рустам истар-истамай унга эргашди. Улар бошқа
хонага ўтишди. Дарҳақиқат, узун стол турли-туман ноз-неъматлар-у егулик, ичкиликлар билан тўла эди. Дмитрий Рустамни тўрга ўтқазиб, ўзи пойгакдан
жой олди.
— Жаноб Рустамбек, — деди Дмитрий француз
коньягининг огзини очар экан, — футболга қизиқасизми?
— Жиним суймайди, — дея жавоб қилди Рустам
қисқагина.
— Бекор қиласиз. Футбол, бу — фалсафа. Ундан
жуда кўп нарсаларни ўрганса бўлади. Мана, мен футбол бошланди дегунча, ҳар қандай ишимни йиғиштираман. Агар хотиним суйкалаётган бўлса, унинг хоҳиш-истагини футболга алмашиб қўяқоламан. Кейин шунчалик жон-дилим билан футболни томоша қиламанки, натижада бир дунё маъно топаман. Менга ким ютишининг қизиғи йўқ. Асосийси, йигирма иккита одам у ёқдан-бу ёққа югуриб юрса бас. Улар бир қадаҳдан коньяк ичишганларидан кейин
Рустам бироз ўзига келди. Ва ўйинни чўзиб ўтирмаслик учун:
— Қанча берайин? — дея сўради.
— Ҳимматингизга яраша, — деди Дмитрий қадаҳни айлантириб ўйнаркан.
— Аниқроқ айтинг, — деди Рустам тоқати-тоқ
бўлиб.
— Майли, агар сиз суммани шунчалик тез билишни истасангиз, айтганим бўлсин. Биз ҳар доим эллик фоизга ишлаймиз. Чунки меҳмонларни қаттиқ ҳурмат қиламиз.
— Ниманинг эллик фоизига? — деди ҳайрон бўлган
Рустам.
— Семён олиши керак бўлган сумманинг эллик
фоизи.
— У мендан бир тийин ҳам олмоқчи эмасди. У
мени бирга ишлашга таклиф қилган, холос.
— Ёш бола эмаслигингизни ўзингиз яхши биласиз, жаноб. Лекин бировнинг ичидаги нарсани билишдан оғир нарса ҳам йўқ дунёда. Балки ҳақиқатан қам сиз Семённинг бутун бойликларингизни ўзиники қилиб олмоқчи бўлганидан хабарингиз йўқдир?
— Нималар деяпсиз? — деди ҳайратланган Рустам.
— Бутун сармоянгиз қанчалигидан яхши хабаримиз бор. Шунинг эллик фоизини, биз сизга ҳисоб рақами берамиз, ўшанга ўтказасиз.
Бу гапни эшитиб Рустам тошдек қотиб қолди.
* * *
Анжела бошида қатгиқ оғриқ пайдо бўлганидан
кейин ўрнидан туриб, уй томонга кета бошлади. Семён унинг орқасидан қараб турганида телефон жиринглаб қолди. Гўшакни кўтарган эди, ундан Вадимнинг овози келди.
— Семён, мен сени хурсанд қилолмайман. Одамларнинг хабар беришича, микроавтобус ва “ Волга”даги рақамлар сохта экан. Уларнинг номерлари аввал битта “Запорожец" ва “Москвич"га берилган. Ўша машиналарнинг эгалари бундан икки кун муқаддам рақамлари ўғирлаб кетилганини айтишди, — деди Вадим.
— Ахир улар сув эмаски, ерга сингиб кетса, қаергадир киргандир?! Кимнингдир хабари бордир?! —
деди хуноби ошиб Семён.
— “ Волга”дагилардан бири тирик қолган, ҳозир
касалхонада ўладиган бўлиб ётибди. Агар ўша ўзига келса, биронта маълумот олиш мумкин.
— Қайси касалхонада? — дея шошиб сўради Семён.
— Марказийда, менинг одамларим у ерда навбатчилик қилаяпти.
— Яхши, ҳозир мен у ерга етиб бораман, — деди Семён ва гўшакни қўйиб тансоқчиларни чақирдида, уларга машинага ўтиришларини буюрди. Эрининг қаёққадир кетаётганлигини кўрган Анжела уйидан югуриб чикди. Семён унга ўқрайиб қаради. Аммо хотини бунга эътибор ҳам бермади.
— Янгилик борми? — дея сўради.
— Арзимас. Лекин унга сенинг боришинг шарт
эмас, мен ўзим ҳал қилиб келаман. Анжела бирдан бўшашиб қолди. Унинг хаёлидан
“Ишқилиб, тирик бўлсин-да” , деган ўй кечди.
— Манавиларни, — деди Семён жирканганча иккита савдогарни кўрсатиб, — подвалга қамаб қўйинглар, керак бўлиб қолади. Учта машина бирин-кетин уйдан кагга тезликда
чиқиб кетди. Эрига нисбатан умуман ҳурмати қолмаган Анжела шу топда унга омад тилади. Семён касалхонадаги боши дока билан боғланган,
ҳануз ҳушига келмай ётган йигитга қараб турди-да:
— Буни ўзига келтиришнинг иложи борми? — дея
сўради шифокордан.
— Афсуски, — деди бошини чайқаб шифокор, —
балки умуман ҳушига келмаслиги ҳам мумкин. Жароҳати оғир. Шунда Семён бирдан шифокорнинг ёқасидан
олди-да:
— Менга у тириклайин керак. Агар ўлса, сен ҳам
ўласан! — деди ўшқириб. Кўзларидан ўт чақнаб турган Семённинг важоҳатини кўриб врач қалтираб кетди ва бошини қимирлатиб “хўп” , деган ишорани қилди. Семён унинг ёқасини қўйиб юбориб хонадан чикди ҳамда ҳушсиз ётган йигитни аравачада олиб келаётган иккита оқ халатли йигитга урилиб кетай деди.
— Эшакка ўхшаган! Ўласанми кўзингга қарасанг?! — дея ўшқирди у оқ халатли дўхтирларга ва йўлак бўйлаб кетаётиб бир нарса эсига тушиб қолган одамдай жойида таққа тўхтади-да, ортига ўгирилди. Беморни олиб кетаётган шифокорлар Семён чиққан хонанинг ёнидаги палатага кириб кетишди. Бироз ўйланиб турган Семён дарров уларнинг ортидан борди.
Эшик ёнида яна бояги оқ халатлига урилиб кетишига сал қолди. Аммо бу сафар унинг жаҳли чиқмади.
— Нима қипти бунга? — дея сўради шифокордан. Шифокор ортига бир қараб олди-да:
— Елкасидан ўқ теккан, — деди.
— Тирикми? — дея сўради Семён кўзлари каттакатта бўлиб.
— Ҳозирча тирик. Кўп қон йўқотиб ҳушидан кетган, — деди шифокор.
— Қанақа қон керак? Ҳозироқ топиб бераман, —
деди Семён бирдан ҳовлиқиб. Бундай мурувватли одамнинг бу ерда қандай пайдо бўлиб қолганлигига ҳайрон бўлган дўхтир Семённинг орқасида ранги гезариб турган шифокорни кўрсатиб:
— Бу киши аниқлаб айтади, — деди. Семён боягина ўзи ёқасидан олган одамга ўқрайиб қаради.
— Ҳозироқ қон группасини аниқлаймиз, — дея шошганча шифокор палатага кирди. Орадан беш дақиқа ҳам ўтмасдан ярадор қонининг гуруҳи маълум бўлди. Бу ҳакда шифокор Семёнга айтиши билан у тўртта йигитни унга рўпара қилди.
— Буларники тўғри келмаса, бошқа яна истаганча
одам топиб келаман, — деди Семён йўлакдаги ўриндиққа ўтириб. Ярадорга қон қуйилгандан кейин ярим соатлар
чамаси вақт ўтиб у кўзини очди. Шифокор бу ҳакда дарҳол Семёнга хабар берди. Ўрнидан сапчиб турган Семён шошилганча палатага кирди. Ярадор йигит шифтга тикилганча ётар эди.
— Исминг нима? — дея сўради елкасига оппоқ
халат ташлаб олган Семён мулойимлик билан.Ярадор нигоҳини шифтдан олиб Семёнга қаратди.
Ва бироз жилмайиб:
— Мени бекорга бу ерга олиб келишибди, — деди.
— Асосийси, жонинг омон қолибди. Шунисига
шукр қил. Исмингни айтмадинг?
— Боря, — деди йигит бироз афти бужмайиб.
— Боря, ким сени бу аҳволга солди? — дея сўради
Семён энди меҳрибон товушда.
— Сиз прокурор эмасмисиз? — дея суҳбатдошининг саволига савол билан жавоб қайтарди йигит.
— Мен сенга яқин одамман. Прокурор энди келади, — деди Семён тутақиб кетаётган бўлса-да, ўзини босиб.
— Ҳеч ким, ўзим йиқилдим, — деди йигит қўрслик
билан.
— Ҳов, итдан тарқаган! — деди бирдан жон-пони
чиқиб кетган Семён. — Мен сендан сўраяпман, ким сени бундай аҳволга солди? Бўл, тез айт. Йўқса, ҳозир қайтиб келган жойингга қараб жўнайсан. Фақат бу сафар қайтиб келмайдиган бўлиб.
— Сизни мен танимасам... — деди қўрқиб кетган
Боря.
— Яхшилаб эсингдан чиқмайдиган қилиб танитиб
қўяман, агар менинг саволларимга жавоб бермасанг, — деди Семён газабдан афти бужмайиб.
— Инглиз йигит, оти Эдуард. Қандайдир миллиардер билан Америкадан келган экан. Унинг долясини олиб боргандйк. Келишолмадик. Отишмада менинг шеригим билан инглиз ўлди. Мен, яраландим, — дея тез-тез жавоб бера бошлади Боря.
— Миллиардер қаерда? — дея сўради Семён Борянинг тезда тилга кирганидан хурсанд бўлиб.
— Уни Дима асир олган. Ленинградский кўчасининг охиридаги уйнинг подвалида қурилган тунги клубда
ҳозир, — деди Боря ҳансираб.
— Бу гапинг бошқача бўлди, — деди унинг елкасига қоққан Семён. — Энди худо xoxlaca, кўп яшайсан.Йўлакка чиққан Семён йигитларига Боря ни ҳозироқ бу ердан олиб кетишларини буюриб, узи ташкарига кетаётганда уни шифокор тўхтатиб қолди.
— Нима гапинг бор? — дея суради Семён афтини
бужмайтириб.
— Ярадорнинг бу ерга олиб келинганлиги ҳақида
ички ишларга хабар берилган. Ҳали-замон келиб қолишади. Шунинг учун ярадор шу ерда қолгани маъқул, — деди у қўрқа-писа.
— Ўлгинг келаяптими? — дея суради бамайлихотир Семён. — Унда уларга ўзинг ran топиб берасан! — деб
Семён тез-тез юрганча касалхонадан чиқиб кетди. У машинага ўтириши билан қўл телефон и жиринглади.
— Алло, — деди телефонии қулоғига олиб борган
Семён.
— Ишлар қалай, биродар? — деган овоз келди
телефондан.
— Вадим, ҳаммасини аникладим. Фақат мен бир
нарсага ҳайронман. Дима деган “тип”ни танийсанми ? .
— Дима... Дима, ҳа, сал эсладим. Бир сафар йигитларим Дима исмли чурвақа пайдо бўлганини айтганди. Ўша машинага ҳужум қилибдими? — деди Вадим.
— Шунақага ўхшайди, ҳозир борайлик-чи, кейин
кўрамиз, — деди Семён мамнун қиёфада.
* * *
Ертўлага қамалганларидан кейин Очил йиғлаб
юборди-да:
— Ҳаммасига сен айбдорсан! — дея қичқирди Фозилга, — сенинг лақмалигинг касофатига бу ерда
ўтирибмиз.
— Нима қилибман лақмалик қилиб?! — дея бақириб юборди Фозил xам , — мен бошлаб келдимми ўша бойваччани?
•— Сен тоғамнинг ўғли йўқолиб қолгандн демаганингда, шу кунлар йўғиди бошимизда, — деди Очил бетон жойга ўтираркан.
— Гап менинг шунақа деб гапирганимдамас. Сен
билан мен тушунмайдиган ўйинга тасодифан қушилиб қолдик. Бор-йўқ айбимиз шу, ошна. Боя анавиларнинг телефонда гаплашганларини эшитмадингми? Очил бошини эгди. Хотини, учта боласини эслади. Хотини Очил йўлга чиқаётганида: “Дадаси, кўнглим жуда ғаш. Сал кейинроқ боринг” , деган эди. Очил унинг гапига қулоқ солмади. “Ҳозир сезон, агар сезондан кеч га қолсак, ҳамма қилган ишларимиз чиппакка чиқади”, деди. Шу бўйи хотини жимиб қолди. Ортиқча сўз айтмади. Аммо Очил дарвозадан чиқар найти ортига ўгирилиб қараганида, хотини йиғлаб турарди. Унга қўшилиб учта боласи ҳам кўз ёши тўкишарди. Очилнинг кўнгли ўша пайт алланечук бўлиб кетди. Болаларининг ёнига югуриб боргиси, уларни бағрига босгиси келди. Аммо ўзини босди. Уларнинг йиғлаб қолишини одатий ҳол деб тушунди. Энди бўлса ўшанда хотинининг дилини оғритгани учун ичидан эзилиб ўтирибди. Орадан бир соатлар чамаси вақт ўтиб ертўланинг
эшиги очилди. Иккала савдогар йигит ҳам бирдан ўринларидан туришди. Тақ-туқ этказиб зиналардан
пастга Анжела тушиб келди.
— Яхши ўтирибсизларми? — дея сўради у йигитлардан. Очил билан Фозил бошини эгди.
— Хафа бўлмайсизлар, шунақанги ҳолатлар ҳам
бўлиб туради, қоринларингам роса очқагандир? Ҳозир мен сизларни овқатлантираман, орқамдан юринглар, — дея йигитларнинг кўнглини кўтарган Анжела ортига бурилди-да, яна зинадан тепага қараб
чиқа бошлади. “Ҳақиқат бор экан-ку, мана, бизниям одам қаторига қўшишди”, дея ўйлади Фозил. Очилнинг хаёли эса бошқача эди. “Нега энди дабдурустдан бу ойимча бизга мурувват кўрсатиб қолди? Бунинг тагида бошқа ran йўқмикан? Эри бунга “Ўзинг буларнинг адабини бер” , деб айтган бўлса-чи? Ҳозир бу мулойим супурги овқатимизга заҳар солиб берса нима қиламиз? Бекордан-бекорга ўлиб кетаверамизми?” — деган хаёлга борганди у. Эрига ёрдам бериш учун ҳамма одамлар унинг
ёнига кетганидан Анжела усталик билан фойдаланиб қолмоқчи эди. “Рустам булар билан гаплашган. Шундан кейин унинг феъли айниб қолди. Булар унга нималарнидир айтиб беришган. Мен Рустамни ўзбек эмаслигига ишонтиришим керак. Шунда у тўлалигича меники бўлади” , — деган ўй унинг миясига
ўрнашиб қолганди.
— Йигитлар, — деди Анжела егуликлар билан
тўлдирилган столнинг бир чеккасидаги стулга ўтириб, — менинг сизларга раҳмим келиб кетди. Эримнинг аҳволини кўрдинглар. Бўридай одам. Ҳеч нарсадан қайтмайди у. Боя сизларни ураётганида базўр тўхтатиб қолдим. Энди эса, сизларнинг менга ёрдамларинг керак бўлиб қолди. Ўйлайманки, бизнинг фикримиз бир жойдан чиқади. Фозил Аиж.ела гапиргунча дастурхонга қўлини узатган эди, Анжела ўтиришлари билан овқатга ҳам таклиф қилмасдан бирдан гапириб юборганидан кейин секин қўлини тортди. Очил унга ўқрайиб қараб қўйди-да: “Қани," бизни нима деб лақиллатишни ўйлаб қўйибсан? Бир эшитайлик-чи” , — деб хаёлидан ўтказди.
— Сизлар бемалол олаверинглар, тортинманглар.
Менинг одатим шунақа, овқатдан олдин кўп гапираман, — деди уларнинг жим турганларига ажабланган Анжела. Йигитлар дастурхондаги турфа ноз-неъматлардан
чўқина бошлашди. Уларнинг бундай овқатланишини кўрган Анжела йигитларни хижолатга қўймаслик учун ташқарига чиқиб кетди. Шундан кейингина беҳад очиққан иккала савдогар ҳам ҳақиқий эркакчасига овқатланишга тушиб кетишди. Турли таомларнинг ҳиди томоғини қитикдаб, Очил хаёлида боя пайдо бўлган ўйни эсидан чиқариб юборганди. Шу боисдан ҳам кавшашда шеригидан ортда қолмасди. Ташқарида Анжела бекорга юрмади. У йигитларни қандай қилиб бутунлай ўзига оғдириб олиш, кейин уларнинг хизматидан усталик билан фойдаланиш режасини тузди. Анжела ошхонага кириб келганида Фозил билан
Очил тўйган қўзидай бўлиб ўтиришарди. Дастурхон ҳам анча очилиб қолган эди. Буни кўрган Анжеланинг лабида табассум пайдо бўлди. Жувон аввал сал энгашиб, кейин стулга секин ўтирди. Унинг шундоқ ҳам кўриниб турган оппоқ бўлиқ сийналари баттар ўзини кўз-кўз қилди. Буни кўрган Фозил ўрнидан туриб кетаёзди. Очил эса ютиниб қўйди. Анжела йигитларда пайдо бўлган ўзгаришни сезди ва оёқ томонига ноз билан қараб кўйлагини бироз тортиб, оппоқ сонини боДдиригача очиб қўйди. Очилнинг кўзи гарчи кейинги жодуга тушмаган эса-да, Фозилнинг юраги қинидан чиқиб кетаёзди. Уни асбоби туриб кетганди. Қўйиб берса шу ернинг ўзида Анжелани сикишга ҳам тайёр эди.
— Ҳали мен сизларга айтгандим, — дея гап бошлади қадаҳга шошмасдан шампан виносини ўзгача бир назокат, эҳтирос ила қуяётган Анжела, — менга ёрдамларинг керак.
— Қанақа ёрдам бўлса тайёрмиз, — деб юборганини Фозил ҳатто ўзи ҳам сезмай қолди.
— Оҳ, сиз эркаклар, — деди жувон қадаҳдаги шампан виносидан бир қултум ютаркан. — Ҳар доим мард ва шошқалоқсизлар. Рағбат Фозилга хуш ёқди. У лаб-лунжини умуман
йиғиштиролмай қолди. Агар ҳозир имкон бўлса Анжелага қапишиб ўтириб олган бўларди. Очил эса бироз сергакланди. Жодуланиб қолмаслиги учун бошини эгди.
— Сизларга айтмоқчи бўлган хизматим унчалик ҳам оғир эмас. Истасанглар ҳамма ишни шу ернинг
ўзида битириб қуйиш мумкин.
— Йўғ-э, — деди Фозилнинг кўзи ёниб, — бўлмаса тезроқ бошлайлик вақтни чўзмай, балки ундан кейин бошқа иш ҳам чиқиб қолар.
Анжела савдогар йигитнинг шамасини бирдан тушунди. Ва секин этагини тортиб иккинчи жодуни беркитиб қўйди-да:
— Гап бундай, йигитлар, — деди бирдан жиддий
қиёфага кириб, — Рустам билан қандай таниш чиқиб қолдинглар? Мени шу нарса қизиқтиряпти. Фозил билан Очил бу гапдан кейин бирдан бирбирига қаради. Ва маъноли кўз уриштириб қўйишди.
— Танишлигимиз, — дея гап бошлади зумда бояги
шайтон хаёллари пучга чиққанини сезганидан ҳафсаласи пир бўлиб Фозил, — танишлигимиз, умуман, бизнинг у билан танишлик жойимиз йўқ...
— Ҳа, — шундай дея бирдан Фозилнинг гапини
бўлди Очил, шериги ўйламай яна биронта гапни лақиллаб қўйишидан чўчиб, — биз у билан гул бозорида тасодифан танишиб қолдик. Гулимизни сотиб олди-да, кўнглида бизга бир яқинлик сезди, сўнг ресторанга таклиф қилди. Еб-ичиб, мает бўп қолибмиз. Бўлган ran шу.
— Яхши, — деди Анжела жилмайиб. — Унда қайси бирларинг унга қариндош чиқиб
қолдиларинг? Фозил Анжеланинг сўроғидан дув этиб қизариб
кетди:
— Битта қариндошимиз ёшлигида йўқолиб қолган
экан. Шуни айтувдим, у ўша менман, деб қолди. Бўлмаса уни умримда биринчи кўриб туришим. Менга умуман ўхшамайдиям, — деди у тутилиб-тутилиб.
— Шу, холосми? — деди Анжела таажжубга тушиб. Биронта гап кам бўлмадими деган ўйда Фозил
Очилга қаради.
— Бори шу, — деди Очил.
— Айнан мен кутган нарса, энди буларнинг барини Рустам келганидан кейин унинг ўзига айтиб берасизлар, келишдикми? — дея Анжела ўрнидан турди.
— Энди сизларни кузатиб қўяман, — деди. Яна қамалиб қолганларидан кейин бурчакка угирганча икки тиззаси орасига бошини тиқиб олган Фозил секин борди-да:
— Ошна, лекин зур нарсайкан-а? — деди. Асабий равишда бошини кутарган Очил овсар шеригига еб қўйгудек тикилди-да:
— Зўрлигини пишириб ейсанми? Эртага Рустамга
шунақа сени алдагандик десак, бизни ўлдиртириб юбормайдими, эшшакмия! — Ваҳима қилаверма, балки қўйиб юборишар. Ҳар
қалай, биз уларнинг киссасига угирликка тушмадикку! — деди ранги ўчиб кетганлигини билдирмаслик учун бошқа ёққа қараган Фозил. Анжела савдогар йигитлардан ўзи кутган жавобни
олган эди. Энди у Рустамни қўйиб юбормаслик учун ҳамма чорани қўллашга тайёр, фақат бунинг учун эри уни олиб келиши шарт эди. “Семён осонлик билан Рустамни қўйиб юбормайди. Бунинг учун мен ҳийла ишлатишим керак. Агар бунда эрим қатгиқ жабрланиб қолсаям ҳеч нарса қилмайди. Шунга лойиқ у. Аммо ўша ҳийлани қандай амал га ошириш лозим?” дея ўйлаган Анжела ўзининг саволига ўзи жавоб излаб топоЛмай хуноби ошди. Худди шу пайт унинг қўл телефони жиринглаб
қолди. У телефондаги рақамга қараб ҳайрон бўлди. Унда мутлақо номаълум рақамлар ёзилган эди. Жувон телефон тугмачасини босиб қулоғига олиб борди-да:
— Алё, — деди
— Анжелка, — деган овоз келди ундан,
— дугонажон!
— Маргарита! — деб юборди бирдан Анжела ҳам.
— Сени базўр топдим, Анжелка, одам шунақаям бўладими, бир йилдан ошиб кетди-я кўришмаганимизга. Ҳеч қурса бир маротаба қўнғироқ ҳам қилиб қуймайсан.
— Тўхта, тўхта, — деди бирдан кулиб юборган
Анжела, — индамасам ҳозир пулемёт бўлиб кетасан. Аввал саломлашиб олайлик-чи!..
— Саломдан олдин ҳамма гапларимни айтиб олмасам, сени ҳозир эринг чақириб қолади, худди аввалгиларидай. Кейин гапларим ичимда қолиб кетади.
— Эрим ҳозир уйда йўқ, — деди Анжела ва бояги
саволига жавоб топилгандай бўлди-ю, юзига табассум югурди.
— Рита, бугун сен билан кўришишнинг иложи борми?
— Бўлмасам-чи? — деган овоз келди гўшакдан.
—Сенга худди шунинг учун қўнғироқ қилаётган эдим. “ Белые ночи”га келгин, шу ерда кўришамиз.
Анжела шошилганча гўшакни жойига қўйди-да,
кийиниш учун хонасига югурди. У ресторанга етиб келгунча орадан бир соатга яқин
вақт ўтди. Маргарита аллақачон келиб улгурган, дугонаси кўринавермагач, битта шампан виносини эрмак қилиб ўтирар эди. Улар ўпишиб кўришдилар, Маргарита дугонасига
бошдан оёқ қарар экан:
— Анжелка, намунча очилиб кетдинг? Ёшарибсанам. Ҳозироқ менга бунинг сир-асрорини айтасан, йўқса бу ердан сени қўйиб юбормайман, — деди.
— Тсс! - - дея кўрсаткич бармоғини лабига босди
Анжела. — Эркаклар шу гапларингни эшитишса, мени сендан тортиб олишади. Икки дугонага ҳам гап нашъа қилиб хандон отиб
кулиб юборишди. Сўнг улар столга бир-бирига қарама-қарши ўрнашиб, озгина у ёқ-бу ёқдан гаплашиб ўтиришди. Маргарита эрмак қилган шампанни тугатишиб, бошқа олиб келтиришди. Кейин Анжела бу ерга келгунича миясида пишитган гапларни дугонасига бирма-бир айта бошлади.
давоми бор
