Tuzoq 8 (kamolov)
Улар чиқиб кетаётгаиида Семённинг келганига эндигина икки соат бўлганди. Анжела билан Рустамнинг кетишига югурдаклар монелик қилишолмади. Айни пайтда бу ҳақда Семёнга хабар беришнинг ҳам иложи йўқ эди. Чунки, агар уйи ёниб кетаётган бўлсаям, Семён бундай пайтда ўзини уйғотган одамни кечирмас эди. Тўрт соат учган самолёт Ўзбекистон пойтахтига
етиб келаётганлигини борт кузатувчиси — қип-қизил хонатлас кўйлак кийган, юзи оппоқ, сочлари қопқора қиз майин овозда инглиз, рус ва ўзбек тилларида эълон қилганида Рустамнинг кўзида ёш пайдо бўлди. Қувониб кетганидан, ўрнидан туриб қизни қучоқлаб олишига, юзидан ўпишига бир баҳя қолди.
— Ура! — дея бақирди у. Унинг овозидан самолётга чиққанидан бери ухлаб
келаётган Анжела уйгониб кетиб, атрофга олазарак боққанча:
— Тинчликми? — дея сўради. Салондаги бошқа йўловчилар эса кўринишидан туппа-тузук одамга ҳайратланиб қарашди. “Эй худо, ишқилиб, самолёт эсон-омон қўнсин-да” , — дея хаёлидан ўтказди Рустам ҳамда Анжелага:
— Ўзбекистонга келдик, эшитаяпсанми? Ўзбекистонга! — деди кўз ёшини яширмай. Анжеланинг унта юраги ачишиб кетди. Рустамни
қучоғутб, “Табриклайман” , — деди пичирлаб. Самолёт ерга қўнди. Ҳаммадан олдин худди биров куваётгандай шошиб-пишиб самолёт салонидан чиққан Рустам ерга тушмаёқ қулочини кенг очиб чукур нафас олди ва: “Ассалом, Ўзбекистон!” — дея қичқирди. Инглиз тилини билмайдиганлар: “ Бу боядан бери нега довдираяпти?” — дея ўйлашди. Биладиганлар эса мийигида кулишди. Рустам пастга югуриб тушди-да, ерга ётиб, уни узоқ ўпиб турди. Асфальтнинг иссиқ тафти унинг лабини куйдириш арафасида Анжела келиб, Рустамнинг қўлтиғидан олдида:
— Тур, жиннивой, — деди. Улар таксида меҳмонхона томон кетишаркан, хорижлик узбек атрофдан кўз узмас, зўр иштиёқ билан кузатар эди.
— Ҳозироқ йўлга тушамиз, — деди Рустам улар меҳмонхонага жойлашиб олганларидан кейин.
— Нималар деяпсан? — деб кулди Анжела.
— Узбекистан деганлари биттагина мана шу шаҳардан иборат эмас. Қарийб ярим Америкага яқин территорияси. Колаверса, қаёққа борамиз? Кимдан сўраймиз? Шуларнинг ўзиям катта муаммо. Бундан ташқари, иккаламиз ҳам итдай чарчаганмиз. Бугунча дам олайлик, эртага йўлга тушамиз. Рустам Анжеланинг айтганига ноилож кўнди. Аммо юмшоқ диванда шифтга қараб қанча ётмасин, барибир уйқуси келавермади. Ички бир ҳаяжон уни ташқарига чорлайверарди. У секин бошини кўтариб, Анжела ётган диванга қаради. Жувоннинг кўзлари юмуқ, бир те кисла нафас олаётганлигини кўргач, шиппагини кийди-да, шкафнинг ёнига бориб кийина бошлади.
— Қаёққа? — дея сўраб қолди шу пайт кўзини очган Анжела. Худди ўғирлик қилаётган одамдай Рустам чўчиб
тушди ва орқасига ўгирилиб:
— Шундай, ташқарига чиқиб келмоқчийдим, — деди.
— Ҳеч қаерни билмайсан-ку, адашиб кетасан, — деди норози бўлиб Анжела.
— Юр унда сен ҳам, бирга айланамиз.
— Ташқарининг иссиклигини кўрмайсанми? Озгина салқин тушсин, кейин чиқармиз.
— Сабрим чидамаяпти, Анжела. Шунча ухлашга ҳаракат қилсам ҳам кўзимга уйқу келмади. Бироз айланайлик, кейин келиб дам оламиз. Рустамнинг қайсарлигини қайтаролмаслигига амин
бўлган Анжела унинг айтганига кўнишдан бошқа илож тополмади.Шаҳар Рустамга ёқиб тушди. У ҳамма нарсага зўр
эътибор билан қарар, ўзига таниш бўлган бирон нима қидирарди. Қоп-қора сочларини орқасига ёйиб ташлаб олган, ўзлари европача кийинган қизлар унинг кўзини қамаштирарди. “Бунча чиройли бўлмаса бу ернинг қизлари?! Юзларининг тиникдиги-чи?'’ — деб ўйлаб, ҳар битта қизни кўзи билан кузатиб қўярди у.
— Мен сенинг бу қилиғингдан рашк қила бошладим, — деди ёнида кетаётган Анжела туртиб қўйиб.
— Тан бермай иложинг йўқ, — деди Рустам очиқча иқрор бўлиб, — қизларнинг чиройлилигини қара. Ҳаво қанчалик иссиқ бўлмасин, ҳаммаси оппоқ. Бу ердаги каби қизларни на Европада ва на Америкада
учратасан.
— Ҳа, — дея тан олди Анжела ҳам, — ҳақиқатан ҳам чиройли экан. Улар бир соатга яқин айланганларидан сўнг ошхоналардан бирига киришди. Рустамнинг кўзи паловга тушди -ю, ҳаяжонланиб кетди.
— Мен, — деди у энтикиб, — бу овқатни ёшлигимда еганман. Ҳалиям эсимда. Ишонмасанг, мазасини ҳам айтиб беришим мумкин.
— Ишондим, ишондим, — деди Анжела кулиб, — ёшлигингни эслашинг учун айнан шу таомдан еймиз. Биринчи луқмани оғзига олганидан сўнг Рустам
узоқ вақт кўзини юмиб турди.
— Нима бало қилаяпсан? — деди ҳайрон бўлган Анжела.
— Мазасини кўраяпман.
— Жиннивой, — дея кулиб қўйди Анжела. Меҳмонхонага қайтиб келганларида иккаласи ҳам
ҳолдан тойган эди. Шу боис, ювиниб олишди-да, сўнг пинакка кетишди. Рустам тушида онасини кўрди. Унинг бошида оппоқ рўмол. Кўзлари кулиб турибди. Лекин сочининг оппоқлиги, пешонасидаги сон-саноқсиз ажинлар унинг кўнглини хира қилди.
— Ойи, нега бунчалик сочингиз оқариб кетган? — дея сўради у.
— Отанг икковимиз сени роса соғиндик. Тезроқ келақол, — деди она унинг са вол и га жавоб бермасдан. Рустам энди унинг ёнига югуриб бормоқчи эди,
бирдан гуп этиб йиқилиб тушди. У кузини очганида ерда ётар эди. Ҳеч нарсани англолмай карахт аҳволда бироз атрофга қараб турди-да, сўнг я на диванига чиқиб ётди. Тезда ухлаб қолган эса-да, ўша тотли тушни бошқа кўрмади. Кечки саккизларда улар уйгонишиб , тамадди
қилишди-да, меҳмонхона атрофида бир соатлар чамаси сайр қилишди. Кейин яна хоналарига қайтиб келишди. Рустам телевизорни ёкди. Ўзбек тилидаги кўрсатувга умуман тушунмаётган эса-да, тикилиб тураверди. Унинг орқасидан Анжела келиб қучокдади. Ундан ўша улар бирга бўлган илк кечадаги хушбўй атир ҳиди келар эди.
— Сен мени бутунлай унутиб қўйдинг, — деди у ноз билан ва эркакнинг томогидан упди.
— Унутганим йўқ, — деди Рустам унга бир қараб қўйиб, — кун бўйи биргамиз-ку, ҳатто кечасиям.
— Менга камлик қилаяпти...
— Сен истаётган нарса менинг умуман хаёлимга келгани йўқ.
— Ўзим эслатиб қўяман.
Анжела ечина бошлади..
* * *
Очил билан Фозилга юртга қайтиш осон кечмади. Аввалига уч кун улар Олянинг уйида биқиниб ётишди. Кейин Киевга поездда кетишди. Ундан Сочига боришди ва у ердан самолётга чипта олиб, Тошкентга учиб келишди.
— Энди, — деди Очил таксида “Отчопар” га кетаётганларида, — сен билан бирон жойга борсам кучук бўлай.
— Бўлмаса, ўзингга бирорта итнинг номини қўявер, — деди Фозил кулиб.
— Мана кўрасан. Бирортаям жойга бормайман.
— Сен мени ёмон қилиб, ўзинг оппоқ бўлиб қолмоқчимисан? Ҳе ўргилдим сендан. Мен нима гуноҳ қилдим? Неча кундан бери фақат мени айблайсан. Ўтирсам ўпоқ, турсам сўпоқ. Ўзинг жа сўфимисан? — деди бирдан жахди чиқиб кетган Фозил.
— Ҳали қишлоққа бориб ҳаммага нима бўлганлигини бирмабир айтиб саситарсан ҳам.
— Ҳаммани ўзингдай деб ўйлама. Сенинг оғзингдан чиқмаса. Москвадаги гаплар Москвада қолади, — деди Очил унга қирғий қараш қилиб.
— Жўра, — деди дарров паст тушган Фозил, — нима бўлсак иккаламиз бўлдик. Буни қишлоққа бориб гуллаганимиз билан икковимиздан бошқа ҳеч ким шарманда бўлмайди. Шу ерда келишиб олайлик, бировга бошимиздан ўтганларни гапирмаймиз. Гапирган кўт , келишдикми? Улар қўл ташлашиб, қасам ичишди. Аммо бу қасамнинг умри қишлоққа боргунларига қадар етди, холос. Борган куниёқ, Фозил қариндош-уруғига, ёру биродарларига — Болам, — деди кўзидан ёш чиқиб кетган Бўрибой ота, — мени шу ёкдарга обор, бориш-келишини тўлайман. Бу гапдан Очилнинг ранги оқарди.
— Мен боролмайман, у томонларнинг милисаси жуля ёмон буп кетган. Ҳозир борган одамни ушлаб олиб қамаб қўйяпти, — дея ёлғон гапирди у.
— Лекин унинг ўзи бу ёққа келмоқчийди. Ажабмас, бир-икки кунда келиб қолса...
* * *
Семённинг боши қотиб қолди. У нима қилиш, қандай йўл тутишни билмасди. Рустам пайдо бўлгунча кўпинча Анжела билан маслаҳат қиларди. Энди у йўқ. Семён илк маротаба ўзини ёлғиз ҳис этди. Яхшилаб ўйлаб қараса, атрофида биронта ҳам садоқатли одами йўқ экан. Ҳамма ундан қўрққанидан, пулининг кўплигидан атрофига тўпланар, хизматини қиларкан. “Йўқ, — деди у бирдан ўзига-ўзи, — бунақаси кетмайди! Нега довдираяпман? Бунақаси менга ярашмайди. Мен ҳеч қачон ёлғиз қолмайман. Мен доим олдинга юраман. Ҳамиша шунақа бўлиб келган, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Ўзимни йўқотдимми, демак, мен ўлимга маҳкум одамман. Мен ёлғиз эмасман. Мен суянадиган Мен борман! Ҳа... ҳа, мен фақатгина Ўзимга суянаман. Бошқалар менинг олдимда ҳеч киммас!” У телефонии олди-да, Вадимнинг рақамини терди.
— Огайни, — деди у салом-аликдан кейин, — бир келиб меникида меҳмон бўлиб кет. Гаплашадиган гаплар бор. Одатдагидек, Вадим йўқ демади. “Албатта бораман, — деди у, — чақчақлашиб ўтирамиз” . Кўнгли бироз кўтарилган Семён ўрнидан турди-да, тансоқчиларидан бирини чақириб, тезда Маргаритани уйготиб келишларини буюрди. Ўзи эса гольф таёқчаларини олиш учун уйнинг орқа томонига ўтди.
— Рита, — деди Семён узун оёкдарини намойиш этиб келаётган жувонга, — сенинг туришингни сабрсизлик билан кутаётган эдим. Манави гўрсўхталарнинг, — шундай деб ёнидаги йигитларни кўрсатди, — биронтаси ҳам гольф ўйинини билмайди. Биттагина сендан умидим, шунинг учун ҳам уйготишга мажбур бўлдим. Ноз билан унинг юзидан ўпиб қўйган Маргарита йигитларга бирма-бир назар ташларкан, ҳар бирига алоҳида жилмайиб:
— Мениям гўрсўхта десанг бўларкан, — деди.
— Оббо, — деди коптокни уриш учун эгилиб турган Семён қаддини тиклаб, — бир ўзим ўйнасам, умуман қизиқ бўлмайди-да. Ундан кўра ўйнамаганим бўлсин. Яхшиси, юр, пивохўрлик қиламиз. Маргарита унинг бу таклифига қаршилик қилмади. Шундоққина кўм-кўк майса устига ўтириб олиб, оёғутарини икки томонга ёйди. Семён ҳам унинг ёнига шунақа қилиб ўтирди.
— Мен ҳам шундай ўтиришни яхши кўраман, айниқса, сендай жоннинг офати ёнимда бўлса, — деди у кулиб.
— Анжелани кўрганингда-чи? — деди Маргарита бир кўзини қисиб.
— У ҳамма вақт ҳам менинг кўнглимдагини тополмайди. Сен бўлсанг, бир қарашимнинг ўзидаёқ нима демоқчилигимни билиб оласан, — деди Семён ва Маргаританинг кўзига тикилди. Аммо Маргарита унинг бунақа ўқрайиб қарашидан мақсади нима эканлигини билолмади. Билганда
ҳам қўлидан ҳеч нарса келмасди.
— Паша, — деди Семён ёнидаги йигитга, — хонимни яхшилаб чўмилтиринглар. Хоним гольф ўйнашдан кўра чўмилишни яхши кўраркан. Йигитлари Семённи Анжела билан Маргаританинг
ҳийласидан хабардор қилишган эди. Аммо бу томоша нима учун кераклигини билмасди. Шундоғам Маргарита билан унинг ишқий саргузаштларини ҳамма билди-ку, Семён буни ҳеч кимдан яширмади-ку. Нима кераги бор экан уни кино қилишнинг? Семён икки жувоннинг махфий ишидан хабардор бўлган лаҳзадаёқ Маргаритага ҳукм эълон қилиб қўйган эди. Яъни, у сувга бўктирилади.
— Ҳозиргина чўмилиб чиқдим, — .деди мафтункор жилмайган Маргарита ҳеч нимага тушунмай
.— Чўмилгансиз-у, лекин сузмагансиз-да, хоним,
— деди Семён машҳур ўқрайишини унга тағин “ҳадя” этиб.
* * *
Очилнинг га пи дан кўнгли тўлмаган Бўрибой чол
уйига бошини эгиб қайтди. Чорпояда чолининг келишига илҳақ кўз тикиб ўтирган кампирини кўрганида эса баттар эзилди. “Шу бечорага ҳам жавр бўлиб кетди, — дея ўйлади у, — менга текканидан бери рўшнолик кўрмайди. Ўзи шу боласини бошқача яхши кўрарди”. Кампир чоли келиб ўтирганидан кейин талай муддат юрак ютиб бир нарса сўрай олмади. Чол ҳам келини дамлаб келган суюққина чойдан икки-уч пиёла ичмагунча ёрилмади. Охири кампирнинг тоқати тоқ бўлиб:
— Нима бўлди? — дея сўради. Чол жавоб ўрнига қўлини силтаб қўйди.
— Гапиринг, бошқайканма, улар учратган бола Рустаммасаканма? — деди кампир лаблари титраб.
— У ёгини худо билади, — чол хўрсинди. — Баччағарди боласининг айтишига қараганда, ҳақиқатан Рустам деган одам билан Москвада билла бўганакан, билла ўтиришиб чой ҳам ичибди. У мени ёшлигимда Ўзбекистондан ўғирлаб кетишган, деб айтибди.
— Кейин-чи, кейин нима бўпти? — деди кампир сабри чидамай.
— Нима бўларди, Рустам ўзи ётайдиган жойга кетибди. Булар ўзларининг қўноғига.
— Бораман, келаман, деган гаплардан айтмаппа?
— Айтипти, келаман, депти.
— Қачон келаркан?
— Бунисини уям билмасмиш.
— Юр, бирга бориб келайлик, демадингизма?
— Айтдим, — деди чол кампири эзмалик қилаверганидан жаҳли чиқиб, — йўл пулингди тўлайман,бориб келайлик, дедим. Кўнмади-да баччағардинг боласи.
— Яхшилаб айтмагансиз-да. Бўмаса кўнайди, — деб кампир кўзига ёш олди.
— Бутун бошли болангиз йўқ бўлиб кетсаям сизди парвойингизга кемайди. Эртага ўзим бориб келаман шу одамди олдига.
— Бор. Ҳозироқ бор. Ҳе...
— Қўйингизлар, — дея бирдан ran га аралашди
Равшан, — бирдан эковингизам тутаб кетасизлар.
— Биронта боланг ҳаяллаб қолсин-чи, нима аҳволга тушаркансан?! — деди кампир тўнғичига заҳрини сочиб.
— Боланг — бола, лекин жигаринг, битта қориндан талашиб тушганинг — бегона. Жонинг ачимайди.
— Эна, нималар дейверасиз ўзингизча? — деди Равшан асабийлашиб. — Ҳали мен бирон нарса дедимма? Бирдан одамни уришишга тушасиз.
— Бўмаса сенгина ер ютгур, шу боладан Рустамди қаердалигини билиб олмайсанма, эртага укангди олиб йўлга тушмайсанма? — деди кампир шангиллаб.
— Москва деганларига умримда бормаган бўлсам, уни қаердан излайман? — дея ўзини oryiaraH бўлди Равшан.
— Одамлар дунёнинг у бурчагига бориб келишаяпти. Силар бўлсаларинг, тухум босиб ётовринглар
уйда, хўпми! — деди кампир алам билан.
— Бу борса-ю, у бу ёққа қараб чиқса, — ranга аралашди Бўрибой чол, — кейин сарсон бўп қайтиб келади. Ундан кўра озгина кутайлик, ажабмас, ўз оёги билан кириб келиб қолса. Чол анча ҳовуридан тушиб қолганди-, шу боисдан бу гапни босиклик билан айтди. Кампир оқ докадан бўлган рўмолига кўзидаги ёшини артди. Ўғил эса бошини эгиб ўйланиб турди-да:
— Ота, милисага хабар берсак-чи. Давлат балки бирон чорасини топар, — деди.
— Бу гапингдаям жон бор. Балки милисага айтармиз. Икки-уч кун қараб турайлик-чи, хабар бўлавермаса, кейин айтамиз. Ўзимизам унгача биронта чорасини топиб қуярмиз, — деди чол ва “ Ё бисмилло” , дея ўрнидан туриб уй томонга кета бошлади.
* * *
Рустамнинг кўкрагига бош қўйиб ётган Анжела айқаш-уйқаш бўлиб кетган ҳаёти ҳақида ўйлар эди. Бундан бир ой аввал унинг муаммоси кўйлакларнинг қайсиниси модага кирган-у, тирноқни қанақа қилиб ўстирган маъқул деган масалалар билан банд эди. Энди эса булар ҳақида ўйлашга хаёлида жой ҳам йўқ. Бир томондан Семённинг ўйинлари, иккинчи томондан Рустамнинг ташвишлари уни сиқиб қўйганди. Агар эртага Рустамнинг қариндош-уруғи топилиб қолса, бой улар билан овора бўлиб қолади. Эҳтимолки, Анжелани буткул унутиши, кераксиз латтадай улоқтириб ташлаши ҳеч ran эмас. Семёндан ҳам ум иди ни узса бўлаверади. Гарчи у: “Ҳамма иш якунига етгандан кейин яна аввал гиде к яшайверамиз”, деган эса-да, сўзида турмаслиги кундай аён эди.
— Рустамчик, — деди Анжела бошини кўтариб, —сен мени севасанми?
— Нега бунақа деб сўраяпсан? — дея Рустам кўзини очиб Анжелага қаради.
— Билгим келаяпти.
— Ёқасан, — дея ноаниқ жавоб қилди Рустам. Анжелани бу жавоб қониқтирмади.
— Биламан ёқтиришингни, менга севишинг ёки севмаслигинг тўғрисида айт.
— Бу ҳақда ҳали ўйлаб кўрганим йўқ, — деди Рустам, — шунинг учун ҳозир бир нарса деёлмайман. Анжела хўрсинди-да, яна бошини Рустамнинг кўкрагига қўйди.
— Одам севган одамини ҳеч қачон ташлаб кетмайди. Лекин севмаса... Ўйлаб қарасам, мени юрагидан севадиган одамни ҳали учратмабман. Ошиқларим кўп бўлган, лекин ҳаммасининг чиройимга ҳаваси келган, холос, — деди у. Кўзидан икки томчи ёши оқиб, Рустамнинг кўкрагига тушди. Буни сезган Рустам унинг бошини эҳтиёткорлик билан кўтардида:
— Сенга нима бўлаяпти? — дея сўради. — Қўявер. — деди Анжела йиғлоқи овозда, — бир бўшашиб олайин. Рустамнинг унга ичи ачиб кетди. Жувоннинг ҳушбўй ҳид таралиб турган сочини силади, сўнг оҳистагина ўпди.
— Хафа бўлма, — деди жувоннинг кўнглини кўтариш учун, — ҳали ҳаммаси жойига тушиб кетади. Вақт кўп нарсаларга қодир. Муҳаббатнинг пайдо бўлиши, ўлиши ҳам вақтга боглиқ.
— Бундан чиқдики, сенга умид қилсам бўлади, — деди Анжела яна бошини кўтариб.
— Билмадим, Анжела, билмадим. Ҳозир мен сенга бирон нима деб жавоб қилишга ожизман. Хаёлим қариндошларимни топиш бидан банд. Бошқа ҳар қандай ишлар ундан кейинги ўринда туради. Яхшиси, ухлайлик. Эртага ухлашга вақт бўладими-йўқми, худо билади, — деди Рустам ва кўзини юмди. Анжела ҳам бошини эркакнинг кўкрагидан олиб ёстиққа қўйди. Соат ўндан ошгандан кейин улар уйгонишди.
Ювиниб бўлишгач, нонушта қилиш учун меҳмонхона ресторанига тушишди.
— Менга бу ер ёкди, — деди Рустам жилмайиб Анжелага қарар экан, — фақат ҳавоси бироз иссиқ экан.
— Ҳечқиси йўқ, кўникиб кетасан. Шу ерда тугилгансан-ку, кўникишинг осон кечади. Менга осон бўлмаса керак. Ишқилиб, димиқиб қолмасам гўрга эди, — деди у ва пиёладаги чойдан ҳўплади. — Ишни нимадан бошлаймиз? — дея сўради Рустам ундан.
— Ҳайронман, — деди Анжела елкасини қисиб.
— Балки элчихонага борармиз. Тушунтирамиз, ёрдам бери шар.
— Унда шов-шув бўлиб кетади. Яхшиси, милицияга борамиз. Ўзбекларни меҳмондўст халқ деб эшитгандим. Ажабмаски, кўмаклашишса. Рустам бироз ўйланиб турди-да, унинг фикрини маъқуллади. Улар нонуштадан кейин хоналарига чиқиб кийимларини алмаштиришди-да, сўнг меҳмонхона директорининг ҳузурига киришди. Директор уларни очиқ юз билан кутиб олди. Меҳмонхона ёққан- ёқмаганлигини сўради.
— Ҳаммаси жойида, — деди Анжела Рустамга бир қараб қўйиб.
— Ҳеч қанақанги муаммо йўқми? — деди директор гўзал аёл га ҳирс билан қараркан.
— Меҳмонхона масаласида ҳеч қандай муаммога дуч келмадик, — деди Анжела табассум билан. “ЗАГСинг бўлмасаям одамгарчилик қилиб икковингни энг қиммат жиҳозлар билан безатилган хонага жойлаштириб қўйган бўлсак. Мазза қилиб юмшоққина италян ётоғида бир-бирингнинг қучоғинг-да ётган бўлсанг, қанақа муаммо бўлсин?! Биз сенинг юртингга борайлик-чи, шунақа қилиб беришармикин?” — дея хаёлидан ўтказди директор ва:
— Унда шаҳарни айланинглар, маза қилинглар, сўнг бизнинг юрт тўғрисидаги таассуротларингни ватанларингга борганларингда бошқаларга" гапириб берасизлар, — деди кибр билан.
— Кеча шаҳрингизни айландик. Табиийки, таассуротлар бир дунё. Биз сизнинг ёнингизга бошқа масала юзасидан келгандик, — деди Анжела.
— Қанақа масала экан?
— Бизга милиция бўлими керак эди.
— Тинчликми? — дея сўради директор бирдан кўзи олайиб.
— Тинчлик, ўзимизнинг ишимиз бор эди. Шуни ҳал қилиб олишимиз керак.
— Қанақа масала бўлса, мен шу ерда эканман, ўзим ҳал қиламан. Бун га милицияни аралаштиришнинг ҳечам ҳожати йўқ, — деди директор, “ ...пуруш ходимларга ҳечам акл кирмади-да. Неча марта айтганман, чет элликлар билан эҳтиёт бўлиб муомала қилинглар, ҳар битта гапларингни ўйлаб гапиринглар, деб. Барибир айтганимдай бўлмайди. Менимча, биронтаси хизмати учун қўшимча чойчақа сўраган бўлса керак. Ёки қўпол муомала қилдимикин? Нима бўлсаям буларнинг кўнглини олиб, шу ернинг ўзида ҳамма ишни тинчитишим керак. Йўқса, ортиқча бошоғриқ кўпаяди”, — дея ўйларди у.
— Йўқ, сизни асло ташвишга қўйиш ниятимиз йўқ. Милиция қаердалигини бил сак, ўзимиз бориб ҳамма ишимизни ҳал қилиб келардик, — деди Анжела бироз жиддий тортиб. “ Буларни яхши биламан, — дея ўйлади директор,
— ҳаммаси мулойим хунук бўлади, олдингда иржайиб, тиржайиб туради-да, арзимаган камчиликни у ёққа олиб бориб, отнинг калласидай қилиб кўрсатади. Йўқ, мен осонликча жон берадиган одамларданмасман. Бўлмаса шундай меҳмонхонага директор бўлармидим. Барибир ичингдаги гапларни сугуриб оламан”.
— Нималар деяпсиз, хоним? — деди директор имкон борича юмшоқ гапиришга ҳаракат қилиб.
— Сизларни мутлақо уринтирмаймиз. Бу бизнинг вазифамиз. Айниқса, чет эллйкларга ҳурмат бизда бошқача.
— Раҳмат, — деди Анжела табассум билан, — лекин бизнинг масаламиз сизга умуман тегишли эмас. Шунинг учун ўзимиз ҳал қиламиз.
— Нима ran? — деди шу пайтгача бўлаётган гапларга умуман тушунмай гарант бўлиб турган Рустам инглиз тил ида.
— Мен ўзим сизларга ёрдам бераман, деяпти. Балки бунга айтармиз. Шу ерда туриб ҳал қилиб берса, бизга ҳам осон кечармиди? Шунақа имконияти бормикин? — дея сўради
Рустам.
— Билмадим... — деди жувон. Энди уларнинг ўзаро гапларига директор тушунмади. Шу боисдан унинг ҳадиги икки баробар ошди.
— Жанобни нима безовта қилаётган экан? — деди у Анжелага қараб. — Директорнинг бизга ёрдам беришга имконияти бормикин, деб сўраяпти, — деди Анжела Рустамнинг гапини русчага таржима қилиб.
— Бўлмасам-чи, — деди директор кўзи қувончдан порлаб кетиб.
— Бизнинг бу ерга келишимиздан мақсад: бир бола ёшлигида йўқолиб қолган. Бунга ўтгиз йилдан кўп вақт ўтган. Ҳозир ўша бола топилди. Энди у ота-онасини излаб юрибди. Милицияга айтсак, балки ёрдам беришар.
— Шунақами? — деди директор енгил тин олиб. — Унда мен сизларга таржимон бераман. Ўзи мелисахонага олиб боради. Сизларнинг гапларингизни уларга тушунтиради. Ажабмаски, муаммонгиз ҳал бўлиб қолса. Директор столи устига ўрнатилган тугмачани босган эди, эшик унсиз очилиб, остонада бежиримгина, сочлари қоп-қора котиба юзида табассум билан пайдо бўлди. Меҳмонхона хўжайини унга таржимонни айтиб келишни- буюрди. Бироздан кейин ёши йигирма беш ёшлар атрофидаги, қоп-қора костюмшим кийган, сочи силлиқ таралган йигит кириб келди. Директор унга кўрсатма берар экан, мабодо меҳмонлар ортиқча ran қилиб қўйишса, милиция ходимларига силлиққина қилиб, меҳмонхона мижозларининг ҳамма нарсадан кўнгли тўқлигини тушунтириш зарурлигини айтишни унутмади.
* * *
Семённинг гапидан ёмон бир нарсанинг ҳидини сезган Маргарита бассейн томонга кетаётганида, “Қочиб кетмасам бўлмайдиганга ўхшайди” , дея ўйлади. Ва қўриқчи йигитга кўкраги билан бироз суйкалиб:
— Ҳожат чиқариб олмасам, ҳозир тамом бўламан, — деди ноз билан.
— Бемалол, — деди тансоқчи йигит ва уй томонга йўлни бурди. Улар ҳожатхона ёнига борганларидан кейин Маргарита эшикни очди-да, ортига ўгирилиб, тансоқчига жилмайди ва бирдан унинг ёқасидан гижимлаб ушлаб, лабига лабини босди. Тансоқчи буни кутмаган эди, шу боисдан ҳам аввал довдираб қолди. Кейин ўзининг ҳам авжи келиб кетди ва Маргарита билан бирга ҳожатхонага кирди. Эшик қулфланди. Ишқий ҳангома тезда бошланиб кетди. Пешонасидан тер оқиб кетган тансоқчи ҳамма нарсани унутиб, қилаётган ишига бутун борлиги билан берилган маҳал, “ ғирч” этиб пичоқнинг ўткир тиғи унинг қорнига санчилди. Кутилмаган оғриқдан инграб юборган тансоқчи ўтириб қолди. Маргарита вақтни бой бермаслик учун тезда унинг томоғига ҳам тиғ ботирди. Кўзи олайиб кетган тансоқчи бир зумда тинчиди.
— Узр, — дея тансоқчининг пичоғини устига ташлаган Маргарита унинг тўппончасини олди, — шунақа бўлиб қолди. Бошқа пайт бўлганида сени бошқача эркалаган бўлардим. У ҳожатхонадан чиқиб, уй ичини яхшилаб кузатиб," ҳеч ким йўқлигига - амин бўлгач, яширйн йўл орқали ташқарига жуфтакни ростлади. Махфий йўлни унга бу ерга келган куни ҳар эҳтимолга қарши деб Анжела кўрсатган эди. Кўнгли сал хотиржам тортган Семён чўзилиб осмонга қараб ётганча хаёл суриб, икки шиша пивони бўшатганидан кейин керишиб олди-да, ўрнидан турди ва йигитларига стол безатиб қўйишларини тайинлаб, уй томон юрди. Уйга киргач, бирдан хотиржамлиги йўқолиб, безовталаниб қолди. Аввал атрофга алан глади. У кўнгли нега безовталигини ўзи ҳам тушунмасди. Бунинг сабаби эса ноаён. Шу пайт унинг хаёлига тансоқчи Маргаританинг такдири нима бўлганлиги тўғрисида хабар бермаганлиги келиб колли ва тез-тез қадам босиб ташқарига чиқаётганида полнинг у стид а ги бир томчигина қонга кўзи тушиб қолиб, шартта тўхтади.
— Аня! — деб бақирди кўзи олайиб кетган Семён. Ошхона томондан фаррош хотин югургилаб келди.
— Нима бу? — Семён полдаги қонни кўрсатиб ўшқирди унга.
— Ҳозиргина йўғиди, — деди қўрқувдан қалтирашга тушган фаррош аёл.
— Йўғиди? — Семён чўккалаб полга ўтирди-да, қонга диққат билан тикилди ва унинг янги эканлигини билгач, ўрнидан туриб, чуқур нафас олди ва фаррошга тезда тансоқчиларни айтиб келишини буюрди. Бирпасда айтилган йигитлар йиғилди, уларнинг орасида Маргаритани “тинчитиш” учун кетгани йўқ эди.
— Валера қани? — дея сўради Семён йигитларидан. Тансоқчилар бир-бирига қаради.
— Боя анави аёлни бу ёққа етаклаб келаётган эди, — деди улардан бири.
— Ним-ма?! — дея бақириб юборди Семён. —мен унга қанақа буйруқ берган эдим? Топларинг тезда! Тансоқчилар бирдан ҳар томонга тарқалишди. Бири
Ҳожатхона эшигини очди-ю, қўрқиб кетганидан бақириб юборишига озгина қолди. Валера шифтга бакрайганча ўлиб ётарди.
— Шеф! — деган овоз янграши билан Семён ҳожатхонага югурди ва у ердаги манзарани кўрганида бўкириб юборди. Семён ёнидаги тансоқчиларни тепкилади. “Итдан тарқаганлар! Ҳаромилар! Текинхўрлар!” — дея сўкди. Вадим келгунча Семён ўзини босолмади. Қанчадан-қанча чиннилар чил-чил бўлди, дераза ойналарининг соғи қолмади ҳисоб, бир-иккита жиҳоз асфаласофилинга жўнади
Давоми бор
