Xtales.ru

Tuzoq 12(kamolov)

-Ҳамма ёкда шов-шув: кимдир Семённи одамларига қўшиб ўлдириб кетибди! — дея бирдан бақира кетди хотини Юля.

— Ўзингни бос! — дея бақириб юборди Вадим ҳам.

— Нималар деб валдираяпсан?!

— Ҳали ҳеч вақодан хабаринг йўқми?! Дўстинг Семённи ўлдириб кетишибди-ку!

— Нима?! Ўлдириб кетишибди? Ким, қачон ўлдирибди? Кимнинг ҳадди сиғибди?! — дея ёлғондан ўкиришга тушди Вадим.

— Сен уйдан қимирламай ўтир, мен ҳамма нарсани аниқлаб, ўзим қўнғироқ

қиламан. “Ҳамма ёқда шов-шув бошланиб кетибди.

Семённинг Ўзбекистонга кетган одамлари ҳам бундан хабар топишган бўлишса-чи? Зудлик билан ҳаракатга тушиш керак.

Йўқса кеч қоламан... Падарингга лаънат, мени уйғотмасдан қаёққа йўқолибди, шундай пайтдаям бирон жойга кетадими одам?

Ўзи охирги пайтларда жа ҳаддидан ошаяпти, яхшилаб “бураб” қўйиш керак, шекилли” , дея хаёлидан ўтказган Вадим шоша-пиша кийимларини кия бошлади.

У кийиниб бўлиб, энди эшик томонга юрган эди ҳамки, унинг рўпарасида тиржайганча Эдуард пайдо бўлди.

— Қаёққа йўқолиб қолдинг? — деди Вадим уни кўриши билан.

— Сен дам олганингда, менинг дам олишга ҳаққим йўқми? Юр, кофе дамлаб қўйибман. Туш найти нонушта қиламиз, — деди Эдуард.

— Нонуштага вақтим йўқ, зарур ишлар чиқиб қолди. Кейинроқ сенга ўзим қўнғироқ қиламан, — дея Вадим ташқарига чиқиб кетди.

У йўл-йўлакай йигитларидан бирига қўнғироқ қилиб, Эдуарднинг уйи ёнига тезда етиб келишни буюрди.

Ўзи эса машинага ўтириб, Семённинг телефонидан Ўзбекистонга қўнғироқ қилди.

— Хўжайин, эшитаман, — деган овоз келди у ёкдан.

— Мен Семён эмас, Вадимман, яхши танисанг керак.

— Таниганда қандоқ, Вадим Александрович, шефнинг телефон рақами ёзилгани учун, у қўнғироқ қилаяптими, деб ўйлабман.

— Ишлар нима булаяпти? — деди Вадим имкон даражасида хотиржам гапиришга ҳаракат қилиб.

— Кечирасиз, Вадим Александрович, бу ҳакда биз

фақат шефнинг ўзларига ахборот берамиз. Буйруқ шундай бўлган, - деди бир неча минг километр узокдикдаги Семённинг йигити.

— Шефинг сенлар ишни чўзиб юбораётганликларинг ҳақида менга айтганди. Шу боис, мен сенларнинг ёнларингга ёрдам кучи жўнатмоқчиман. Албатта, уларнинг бориши сенларга минус олиб келади... Ҳа, исминг нима эди? — дея Вадим ойнага қарадида, сочини қўли билан таради.

— Исмим Паша... Лекин шеф... — дея бироз довдиради Вадим гаплашаётган одам.

— Шефинг нима деганини мен сенга айтдим, шекилли! — деди Вадим пўписа билан.

— Шефнинг ўзи нега қўнғироқ қилмади? — дея сўради Паша.

— Шефинг Голландияда айшини суриб юрибди... Нега эзилаяпсан ўзи?! — Вадимнинг бу пўписаси анчагина таъсирли чикди. Паша дарров сайрашга тушиб кетди.

— “ Мижоз”нинг ортидан қаерга борса кузатиб юрибмиз, кеча у марказдан узоқроқ бир қишлоққа кетди. Ота-онаси шу ёкда яшаркан.

Унинг уйидаги аҳволни билиш учун одам ёлладик. У ҳозир Рустамнинг отасининг уйига кириб кетди. Ҳали чиққани йўқ. Фақат бизни бигга муаммо қийнаб турибди.

— Қанақа муаммо? — деди Вадим бирдан сергак тортиб.

— Улар милиция машинасида юришибди. Яқинлашишнинг имкони бўлмаяпти.

— Яхши, шароитга қараб иш тутинглар. Ҳар эҳтимолга қарши, мен сизларнинг ёнларингизга ёрдамчи куч жўнатаман. Улар эртага эрталабки рейс билан етиб боришади.

Кутиб олинглар, — дея Вадим телефонии ўчирди.

Орадан бироз ўтиб, у чақирган йигит етиб келди.

* * *

— Онам ҳам биз билан бирга борсин. Шунда мен

уларнинг иккаласини бир кўриб хурсанд бўламан, — деди Рустам таржимонга.

Унинг гапини таржимон тезда Равшанга етказди.

— Яхши бўларди, — деди Равшан, — энамни олиб

бориб келишим учун машина топишим керак эди. Ўзи яхши юролмайди. Ҳозир машина ҳам тайёр, баҳонада энамам чолини кўриб келади.

Ака-укаларга яна саккиз чогли одам қўшилди, бу

пайтда эса маҳалла оқсоқоли Мавлон аканинг машинасида чолнинг ёнига кетиб бўлганди.

Оқсоқолни кўрганидан сўнг Бўрибой чолнинг бироз юзи ёришди. “Озгина бўсаям маҳаллада обрўйим бор экан. Йўқса, оқсоқол мени кўргани келмасди.

Иккинчи томондан, агар у дўхтирларга оқсоқоллигини айтиб кетса, яхшироқ қарайдиган бўлишади’', дея ўйлади.

— Чивин чақсаям балнисага келиб ётиб олиш керагакан-да, — деди жилмайиб оқсоқол, салом берганидан кейин.

— Ёш ўтганидан кейин ортиқча нафас олиб юборсангам касал бўп қолавераркансан, — дея ҳазилга ҳазил билан жавоб қилди чол.

— Сизнинг ёшингиз ўтиб қолибдими? Бе, кўрган

одам ҳали бу ўн саккизгаям кирмабди-ку, деб ўйлайди, — деди оқсоқол.

— Индамасам, бошқа нарсаям дерсан қали, — деди

чол кулишга ҳаракат қилиб.

— Дердим, лекин, — дея Баҳромни кўрсатди оқсоқол, — манави шалпангқулоқ борлик қилиб қолдида. Яна эртага энасига бориб: “Отам бошқача касал бўп қопти, биронта кампирга совчиликка борсаммикин?” деб айтиб қоладими, деб қуркдим-да.

Чол унинг гапига ҳиринглаб кулмоқчи бўлган эди,

кўкрагида бир нарса оғриқ бериб қолди. У кўксини ушлаш билан чегараланди, холос.

Кейин оқсоқол чол ётган кароватнинг бир чеккасига ўтирди-да, жиддий гапга ўтди:

— Бўрибой ака, ҳали бу касалликлар нима бўпти, кўрмагандай бўп кетасиз. Ундан кейин, неваралардан ҳали қутулганингиз йўқ. Уларнинг суннат тўйидан ташқари, катта бўлганидан кейин уйлантиришингиз ҳам бор.

Боя Равшан билан гаплашувдим. “Отам соғ бўп турса, болаларимнинг қўлини ўзи ҳалоллаб беради’*, деди. Кейин анави санқи ўғлингиз ҳам ўз оёғи билан келиб қолиши мумкин.

Унгаям “салдат” тўйи қилиб бермасангиз, маҳалла сизнинг касал бўйиб ётишингизга йўл қўймайди, — деди.

— Оқсоқол, — деди чол кўзида ёш ялтираб, — шу боламни кўришга етиб бормайманми, деб қўрқаманда. Энасидан кам соғинмадим! Худо, ишқилиб, шу боламнинг дийдоридан бенасиб қилмасин.

— Бўрибой ака, айтдим-ку, кўрасиз, деб. Тўй ҳам қип берасиз.

— Қанийди, — дея ростакамига йиғлашга ўтди чол.

— Қўйинг, ака, сизга йиғлаш мумкинмас. Дўхтир шундай" деб айтган.

— Дўхтирларинг ҳар бало дейверади, — деди-да, чол кўзидаги ёшни артди.

Шу пайт бош врач кириб келди. Уни кўриб Бўрибой чол хурсанд бўлиб кетди. Ва бирдан оқсоқолни таништиришга тушди:

— Бу одам маҳалламизнинг каттаси, яхши одам, ҳамма бирдай ҳурмат қилади. Бечора, катта бошини кичкина қип, мени кўргани кепти...

У яна кўп гапирмоқчийди, гаплари кўп эди. Лекин ҳамма гапларини айтолмади, кўкраги санчиб қолди. Пешонасини тириштириб, кўксини ғижимлади.

— Анча яхши бўп қопсиз, ота, тезда тузалиб кетасиз, — деди ва Баҳром билан оқсоқолдан чиқиб туришларини илтимос қилди.

Ўзи эса эшик ёнида турган хамширага тезда укол қилишни имо-ишоралар билан тушунтирди. Уколдан кейин чол яна бир текисда нафас ола бошлади.

Бундан врачнинг кўнгли таскин топди. Бироқ барибир врачнинг боши қотди. У қандай қилиб Рустамнинг келганлигини чолга

айтишни билмасди.

Чунки беморнинг текис нафас олиши вақтинчалик эди. Дорининг кучи кетиши билан унинг аҳволи оғирлашиб қолиши ҳеч ran эмасди.

Бундай пайтда, Рустамнинг топилгани ҳақидаги хуш хабарни айтиш у ёқда турсин, ортиқча безовта қилиш ҳам мумкин эмасди.

Шуларни ўйлаб туриб, врач чол ётган хонадан бир-бир қадам босиб, коридорга чиқди.

— Айтамизми-йўқми? — дея сўради оқсоқол врачни кўрганидан кейин унинг ёнига келиб.

— Бошим қотди, ташқарида ўғли кўзини тўрт

қилиб турибди. Ҳозирча билдирмайлик лесам, бечора бола шунча йил ота дийдорини кўрмаган.

Айтайлик десам, чолнинг юраги кўтаролмайди, деб қўрқаман, — деди дўхтир пешонасини тириштириб.

— Балки ўзим кириб ётиғи билан тушунтирсамми?.. — деди оқсоқол.

— Менимча, керакмас, шунча йил кутибдими, яна

бир-икки кун кутсин, чолни бироз даволайлик, ўзига келиб олганидан кейин сиз айтгандай қилиб туунтирамиз.

Ташқаридагиларгаям шундай деб тушунтирамиз. Бу ran оқсоқолга маъқул тушди. У Баҳромнинг

олдига бориб, акаси келганлигини паст овозда айтди:

-“Фақат, — деди у гапининг сўнгида, — буни отангга зинҳор билдирма. Агар айтиб қўйсанг, отасиз қоп кетишинг ҳам ҳеч гапмас” .

Баҳромнинг хотирасидан Рустам аллақачон ўчиб кетган эди. Қолаверса, отасининг шу аҳволга тушишида уни бош айбдор ҳисобларди.

Шу боисдан ҳам Рустамни кўрмоқ учун ташқарига югуриб кетмади.

— Хавотир олманг, — деди у оқсоқолга, — ҳеч нарсани билдирмайман. Менга акадан кўра кўпроқ ота керак.

Таржимондан ҳозир отасини кўриш мумкинмаслиги ҳақидаги гапни эшитганидан кейин Рустамнинг кўзида бирдан ёш пайдо бўлди.

Аммо у ёнидагилар олдида нокулай аҳволга тушиб қолмаслик учун тескари ўгирилиб, кўз ёшини артиб олди.

Буни ҳамма кўрди, шу боиски, оқсоқолдан тортиб улар билан бирга келган милиционер ҳам бошини эгди. Анжела эса унинг қўлидан ушлади.

Унинг бундай қилиши Рустам учун ҳеч нимани билдирмаган бўлса-да, Равшан бироз безовталаниб, энасига қаради. Қизнинг бу қилиғи кампирга ҳам ёқмади.

Бироқ у ҳам айни дақиқада бу бети йўқ қизни қарғашдан ожиз эди.

— Рустамжон, — деди оқсоқол. Рустам ўзининг

номини эшитиб оқсоқолга қаради.

— Ўғлим, шунча кутганди бири. Яна бир-икки кун чидайсан энди.

Таржимондан унинг гапи мазмунини эшитган Рустам бошини қимирлатиб тасдиқ ишорасини қилди.

Илтимос, — деди у врачга қараб, — отамнинг эртароқ соғайиб кетиши учун нима қилиш керак? Балки Америкадан доктор чақириш лозимдир.

Мен ҳозирнинг ўзида хабар беришим мумкин. Узоғи билан эртага етиб келади.

— Ука, — деди врач таржимонга қараб, — айтинг, ўзимиздаям америкаликлардан ўтадиган врачлар етарли. Фақат отасининг соғлиғи ўнгланиши учун вақт керак.

Таржимон унинг гапларини инглиз тилига ўгиришга улгурмасидан бурун ҳамшира югуриб чиқиб, врачнинг қулоғига алланималар деб шивирлади.

—-Кечирасизлар, — деди-ю г дўхтир югургудек бўлиб касалхона ичига кириб кетди. Қолганлар эса

унинг ортидан безовталаниб қараб қолишди.

“Эй, худо, — дея ичида нола қилди кампир, —

чолимнинг жонини бизга кўп кўрма. Шўрлик боласини кўрсин. Дийдорига тўйиб, ҳеч қурса бир-икки йил яшасин” .

Онасининг кўзидан оқаётган ёшни кўрган Рустам уни қучок^ади ва ўз тилида алланималар деб гапирди.

— Болам, — деди кампир унинг юзидан ўпиб, —ўзимнинг чулчит бўп қолган болам. Йўқолиб қолмаганингда шу кунлар йўғиди.

Ўғил ҳам онасининг биронта гапини тушунмади.

Таржимон эса она-боланинг гапларига аралашмади.

— Момо, — деди оқсоқол кампирнинг кўнглини кўтариш учун, — чолингиз отдай бўп кетади. Мен уни кўриб чикдим-ку. Анча тетигиди. Касалхонада чолингиздан бошқаям касаллар кўп.

Дўхтир шуларни кўргани кетди чоғимда. Яна у бу ернинг бошлиғи, битта-яримта катта телепон қип қогандир-да. Шунинг учун сиз ҳечам хавотир олманг.

Оқсоқолнинг гапларини таржимон Рустамга айтиб турди. Рустам, оқсоқолнинг гапларидан хурсанд бўлганидан, унинг ёнига бориб:

— Сенкю! — деди. Бу сўзни оқсоқол яхши билса керак, деган ўйда таржимон ўзбек тилига ўгирмади.

Оқсоқол гарчи унинг гапига тушунмаган эса-да, индамай бошини қимирлатиб қўйди.

Врач югуриб Бўрибой чол ётган палатага кирдию, унинг алаҳсираб ётганлигини кўриб қўрқиб кетди ва бўйнига осилган аппаратининг бир томонини қулоғига ўрнатиб,

иккинчи томондаги думалоқ темирни чолнинг кўкрагига қўйиб, беморнинг нафас олишини эшитиб кўрди.

— Лола, — деди у орқасида турган ҳамширага, — тезда укол қилинг!

— Хўп бўлади, — дея ҳамшира шприцини дори га

тўлдира бошлади.

Врач эса оғир қадамлар билан коридорга чикди.

Унга Баҳром ҳам эргашди. Унинг кўзидан ёш оқмоқда эди.

— Дўхтир ака, — деди Баҳром овоз чиқариб йиғлаб юбормаслик учун базўр ўзини босиб, — отам ўлиб қолмайдими, ишқилиб?

Врач асабий ҳолда ортига бурилди, аммо Баҳромга қаггиқ ran айта олмади. Йигитнинг кўзидан оқиб тушаётган ёш тили ни тишлашга мажбур этди.

— Ўзингни бос, ука. Худо хохласа, тузалиб кетади, хохдамаса, бизнинг қўлимиздан нимаям келарди? Такдирга тан беришдан бошқа иложимиз йўқ.

Энди сенга бир гапни айтайин... Кўзингни арт-э, эркакмисан узи?! — деди врач Бахромнинг “пиқиллаш”ига ортиқ бардош беролмай.

Йигит дўхтирнинг пўписасидан сўнг бирдан кўзидаги ёшни артди-да, бошини эгди.

— Ҳозир секин ташқарига чиқ, — дея гапида давом этди врач, — аканг билан кўриш.

Ундан кейин акангни бу ёққа бошлаб кел. Ҳа, анави таржимониям бирга келсин. Аканг ҳозир отанг билан кўришмаса бўмайдиганга ўхшайди.

Врачнинг сўнгги гапидан кейин Баҳром худди ток ургандай чўчиб тушди.

— Ака, — деди у, — бир бало қилинг. Отамни олиб қолинг. Илтимос, ака!..

— Бас! — деди врач.

— Куп сайрамай, бориб айтганимни қил.

— Хўп! — деди Баҳром бошини қимирлатиб.

—Ҳозир... Унинг бутун коридорни бошига кўтариб югуриб кетаётганлигини кўрган врачнинг жон-пони чиқиб кетди.

“ Бу овсар ҳозир ҳамма ёқни қиёматга айлантириб юборади” , — дея хаёлидан ўтказди у ва:

— Ҳов! — деб бақириб юборди. Баҳром унинг овозини эшитиб, бирдан тўхтади. Врач унинг ёнига асабий тарзда тез борди-да:

— Бунча ҳовлиқасан? Ўпканг борми ўзи? Бориб отангнинг ёнида ўтир. Ўзим айтиб келаман, — деб ташқарига йўналди.

У биронта хабар эшитиб қолиш умидида касалхона эшигидан кўз узмай турганлар ёнига борди-да, жилмайишга ҳаракат қилиб:

— Бобой анча яхши бўп қолди. Рустам бориб кўрсаям бўлаверади, — деди. Бу гапни эшитган оқсоқолнинг юраги шиг этиб кетди.

— Хайрият-э, — деди кампир. Равшаннинг эса юзида табассум пайдо бўлди. Рустам безовталаниб таржимонга қаради. Врачнинг гапидан мамнун бўлган таржимон унинг гапларини дарров Рустамга етказди.

— Оқсоқол, — деди врач, — сизам бирга боринг.

Яна Рустамжон ёшлик қилиб отасини қаттиқ қучоқлаб юбормасин.

Гап мазмунини оқсоқол дарров тушуниб етди. Бирдан унинг юзида ачиниш аломатлари пайдо бўлди.

— Майли, юринглар, — деди оқсоқол. Унинг гапи ҳазин чиқди. Бироқ ҳеч ким бунга эътибор бермадй.

Коридорда ҳаммадан олдинда кетаётган Рустамнинг юраги жуда тез урар, у йўлак чеккасида ўзига йўл бериб қолаётган беморлару ҳамшираларга мутлақо эътибор бермас,

кўзидаги ёшни тинимсиз артар эди. Ниҳоят у отаси ётган палатага етиб келди. Бироқ эшикни очишга унинг кучи етмади.

Эшик тутқичини ушлаганча қотиб қолди. Шунда оқсоқол унинг ёнига келди-да, эшикни секин ичкарига итарди.

Дераза ёнидаги каравотда кўзини юмиб ётган чолнинг кўкраги тез-тез кўтарилиб тушар, ҳар-ҳар замон хириллаб қуярди.

Унинг ёнида эса отасининг қулини ушлаганча Баҳром тинимсиз йиглар эди. Рустам югуриб борди-да, отасини қучди:

— Ота, отажон! Мен келдим! — деди. Худди шу пайт Бўрибой чол кўзини очди. Нафас олиши ҳам мўътадиллашди.

— Бўрибой ака, — деди оқсоқол, — улингиз Рустам бу! У топилди. Мана, ёнингизга келди!

— Бо-ла-м! — деди чол паст, нимжон овозда. —Хайрият!

У Рустамни қучокламоқчи бўлиб иккала қўлини у томонга чўзди. Бироқ қучоқлай олмади. Қўллари ҳавога кўтарилди-ю, бироз муаллақ тургач, тап этиб яна жойига тушди.

Кўзлари эса мангуга юмилди.

— Ота-а-а!!! — дея бақириб юборишди бирдан учала ўғил ҳам жон аччиғида. Фарзандлар ҳайқириғи бутун касалхонани титратиб юборгандай бўлди.

Болаларининг ҳайқириғини эшитган кампирнинг кўзи бирдан ёшланиб, ичида бир нарса чирт этиб узилгандай бўлди. У қалтираганча касалхона эшиги томон юра бошлади.

Анжела дарров кампирнинг қўлидан тутди. Бўрибой чол ётган палата мотам тусини олганди.

Иккала ўғил “отамлаб" зориқиб, изтироб билан йиғлар,

Рустам эса отасини қучганча унсиз кўз ёш тўкарди. Врачлару ҳамширалар қанчалик уринишмасин, барибир уларни .тинчлантиришнинг имконини қилишолмасди.

Кампир келганидан кейин эса ўғилларнинг фарёди янаям авжланиб кетди.

— Бўлди қилинглар! — дея бақирди оқсоқол охири сабри чидамай.

— Нимага энди бунча дод-вой қилаяпсизлар?! Шуминан отангларни қайтариб оласизларми? Кимнинг отаси ўлмаган? Етим бўлмаган одам борми ўзи бу дунёда!..

Касалхонада бошқа касалларам бор. Ҳеч бўлмаганда шуларни ўйласаларинг бўлмайдими?!

Унинг гаплари фарзандларга таъсир этмасдан қолмади.

...Рустам умрида мотам маросими бунақа бўлишини кўрмаган эди.

Иккала ўғил чопон кийиб, белига белбог боглаб “отам”лаб бор овозда бақирар, сал нарида бир тўда аёллар уввос солишарди.

Рустам битта-иккитаси соч юлаётганини ҳам кўрди. Унинг ўзи хам : “Шундай қилиш керак экан” , деган ўйда акаларига қўшилиб бақирмоқчи бўлди.

Бироқ уддасидан чиқолмади. Шунчаки йиғлаб тураверди. Маросимнинг яна бир томони уни ҳайратга солди. Америкада марҳумни кўмиш учун аёлу эркак ҳаммаси қабристонга қора кийган ҳолда боришарди.

Бу ерда эса жасад хонадондан олиб кетилаётганида аёллар додлаганча қолаверишди.

Отасининг вафотига Равшан билан Баҳром қанчалик куйинган бўлишмасин, ўзларини йўқотиб қўйишмади.

Қабристондан қайтиб келишди-ю , худой и қилиш тўғрисида қўшнилар билан маслаҳатлашишга тушиб кетишди.

Рустам эса тилсиз-қулоқсиз бир одамдай бўлиб қолган эди. Атрофдагиларнинг ҳаммаси бир-бирлари билан гаплашишар, тортишишар,

уларнинг ҳамма гапларини ўзбек тилига ўгиришга таржимонда имконият йўқ эди.

— Ука, — деди Равшан Рустамнинг ёнига келиб

хирилдоқ овозда, — қўшнилар билан отамнинг худойисини икки кун дан кейин ўтказишга келишдик.

Лекин озроқ қўлимиз калта. Шунга ёрдам бериб юборасанми? Сенга келганингдан бундай гапларни айтмоқчи эмасдим-у, лекин бошқа иложим йўқ-да...

Таржимон Рустамга худой и нима эканлигини аввал обдон тушунтирганидан кейингина акасининг мақсадини айтди.

Рустам тезда ёнидан чек дафтарчасини олди-да,

эллик минг доллар ёзгач, йиртиб Равшанга берди.

— Бу нима? — деди Равшан бир парча қоғозни

олиб. — Бизнинг устимиздан кулаяпсанми?

— Бу чек, — деди таржимон, — банкка бориб шу

қоғозчани кўрсатсангиз, сизга эллик минг доллар беришади.

— Бундай қилиш қўлимдан келмайди, — деди Равшан доллар сўзини эшитганидан кейин бироз довдираб.

— Яхшиси, ўзи бориб олиб келсин. Таржимондан акасининг гапларини эшитганидан

кейин Рустам: “Окей!” деди бошини қимирлатиб.

Рустам ҳақидаги хабарни эшитиб ҳокимият вакиллари ҳам таъзияга келишган эди.

Улар бўлаётган гап-сўзлардан хабар топишганидан кейин дарров Рустамнинг ёнига келишди-да, ўзлари ёрдам қилажакларини айтишди.

Ва марказдан бирга келган милиционер йигитни ёнларига олишиб, машинага ўтириб кетишди.

Иўлда кетишаётганларида ҳокимият вакили йўл

чеккасида “иномарка”га суянишганча сигарета чекиб гаплашиб турган уч йигитни кўрсатиб:

— Булар Рустамнинг тансоқчиларими? — дея милиционердан сўради.

— Билмадим, — деди йўл четидаги йигитларга

бир қараб олган милиционер.

— Биз билан бирга ҳеч ким келгани йўқ. Ундан кейин, меҳмонхонадан Рустам билан Анжела чиққан. Уларни ҳеч ким кузатиб қўйгани йўқ.

— Рустам ҳақидаги шов-шувни эшитиб ўзимизнинг безорилар ҳам ғимирлаб қолган бўлишмасин тағин, — деди ҳокимият вакили.

— Дарвоқе, улар бу ўртанинг одамимас.

— Унда ким бўлиши мумкин? — деди милиционер, кейин ҳайдовчининг елкасига тўртиб, орқага қайтишни илтимос қилди.

— Яхшиси, — деди ҳокимият вакили, — марказга

бориб, милиция бошқармасига айтамиз.

Улар тезда буларнинг кимлигини аникдашади.

— Унгача кетиб қолишмасмикин? — деди милиционер.

— Таъзияга бораётганимизда ҳам худди шу ерда

туришганди. Менимча, xали кетишмаса керак.

Улар марказга етиб боришганларидан кейин бошқармага “шубҳали бегоналар” тўғрисида хабар беришди-да, кейин чек масаласида банкка кириб кетишди.

Семённинг йигитларидан бири ёнларидан ўтган

машинанинг ичида ўтирганларнинг ўзларига эътибори тушганини сезиб қолди.

— Анавилар, — деди у машинага ишора қилиб, —

бизга термилишиб ўтиб кетишди. Ичида “мент”и ҳам бор экан.

— Биз бу ернинг одамларига ўхшамаймиз, шунга

қарашгандир-да, — деди унинг шериги.

— Айнан ўхшамаслигимизнинг ўзи бизга муаммо

туғдириши мумкин. Рустам ҳали-бери бу қишлокдан чиқиб кетмайди. Мотам тутиб ўтиради. Буларнинг ҳам ўзига яраша удумлари бўлса керак.

Умуман, бўлмаган тақдирдаям, унинг ҳали-бери кетиши даргумон. Шунча йилдан бери энди келиши бўлса, — деди учинчи йигит.

— Унда кетдик, кечқурун келамиз. Унгача шефга

қўнғироқ қилиб, маслаҳат сўраймиз, — деди сезгир йигит.

Бу ran уларнинг ҳаммасига маъқул тушди. Чунки

шу пайтгача қуёшда куйиб ўтиришдан уларнинг жони ҳалқумларига келган эди.

Машина жойидан енгил қимирлади-да, шаҳар томонга учиб кетди. Хабар етиб борганиданоқ йўлга чиққан милиционерлар барибир кеч қолишди.

Шундай бўлса-да, “бегоналар’'нинг яна қайтиб қолиш хавфи борлигини ҳисобга олишиб, учта навбатчи ташлаб кетишди. ...

Равшан умрида ҳали бунақа кўп пул кўрмаган

эди. Машинадан бир қоп пулни орқалаб уйга киргизаётиб юраги ўйнаб кетди.

“Пул деганлариям шунчалик оғир бўладими? Одамнинг белини чиқариб юборади-ю... Буни эҳтиёт қилмасам, биров илиб кетиши ҳеч гапмас.

Бунақа кўп пулни кўрган одам бир тонна бўлсаям кўтариб кетади... Айниқса, Бахромнинг хотини ёмон, доим кўзи ўйнаб туради.

Бегоналарданам кўра шундан кўпроқ эҳтиёт бўлиш керак. Энамнинг бўлса кўнгли бўш, битга-яримта сўраб келиб қолса, йўқ деёлмай, айтганини тутқазиб юбораверади.

Энг ишончлиси хотиним. Ҳозир унга айтаман. Уйдан ҳеч қаёққа қимирламай ўтиради... Юз минг сўмам отамнинг маъракасига етиб ортади.

Қолганини нима қилишни кейин ўйлаб кўрарман”, дея хаёлидан ўтказди у. Ва уйга кириб ўзининг болалари-ю жиянларининг ҳаммасини қувиб юборди-да, хотинини чақириб, кўнглидаги гапларни унга айтди.

Пулнинг миқдорини эшитиб жувоннинг \ам кўзи ўйнаб кетди. Сўнг, эри чиқиб кетганидан кейин бу пулнинг қаерларга сарфланиши лозимлигини режалаштира бошлади...

* * *

Вадим Семённинг ёниб култепага айланган уйи

ёнига борганида у ерда беш-олти милиционердан бошқа хеч ким йўқ эди.

Томошани хуш кўрадиганлар, ўт ўчирувчилар ва бошқа “авторитет'’ларнинг ҳаммаси келиб кетишганди.

— Нима бўлибди? — дея милиционерларнинг биридан сўради у ўзини гўлликка солиб.

— Нима бўларди? — деди милиционер сақичини чайнаб, — Семён деган “авторитет” бўларди, ўшани

ўлдириб, уйини ёқиб кетишибди.

— Кимлар? — деди Вадим ўзини қайғули қиёфага

солиб.

— Биз қаёқдан билайлик? Ҳамтовоклари бўлса керак-да. Бошқа кимнинг" ҳам ҳадди сиғарди бундай қилишга. Лекин зўр жанг бўлган кўринади. Анча мурда олиб чиқдик.

Ҳаммаси бутунлай куйиб, фақат суяклари қолибди, ҳисоб.

Вадим афсусланганча бошини чайқаб машина томонга кетаётганида унинг қўл телефони жиринглаб қолди.

У телефон тугмачасини босиб, қулоғига тутиши билан “Дев ’ лақаби билан машҳур, шаҳарнинг жанубий туманларига эгалик қилувчи “авторитет”нинг дўриллаган овози унинг қулоқ пардасини йиртиб юборай деди.

— Қулоқ керак, оғайни! деди унга жавобан Вадим.

— Қулоқ керак бўлганида шу пайтгача ўлик-тириклигингни билдирар эдинг-да! — деди яна ўша дўриллаган овоз.

— Семёнга қўшиб сениям тинчитиб кетишибдими, деб ўйлаган эдим.

— Тирик бўлганим учун овозимни эшитиб турибсан, — деди Вадим.

— Бориб кўргандирсан, — деди Дев.

— Кўрдим.

— Кимнинг бунга ҳадди сиғибди?!

— Ҳайронман. Мен ҳам ҳозир шу ҳақда ўйлаётган

эдим.

— Кўпчилик бу ишда сенинг қўлинг борлигини

айтаяпти. Шунинг учун телефонларга жавоб бермасдан жуфтакни ростлаб қолганмишсан.

— Ким экан ўша итдан тарқаган? — дея бирдан

сўкиб юборди Вадим.

— Ўзингни бос. Бунгаям ўзига яраша сабаблар

бор. Яъни, сенинг у билан қадрдонлигинг.

— Бир одам иккинчиси билан қадрдон бўлса, дарров уни йўқ қилади, шундайми? — деди Вадим алам билан.

— Унақа демоқчи эмасман. Ҳартугул, яқин бўлгансизлар. Мабодо бирон нимани келишолмай қолган бўлсанглар...

— Агар ҳозир даражанг бошқача бўлганда, онадан

туғилганингга пушаймон бўлардинг, — деди Вадим Девнинг гапини бўлиб.

— Эҳтимол, ўша гапни сен чиқаргандирсан. Ҳар қалай, Семён билан олди-берди қилганингдан тонмасанг керак. Ажабмаски,

сизларнинг ораларингдан ran қочган бўлса...

— Шунақа деб ўйлайсанми?

— Ҳамма нарса деб ўйлашим мумкин.

— Аввал ҳам ит эдинг, шундайлигингча қолибсан.

Майли, нима бўлсаям дўстинг учун таъзиямни қабул қил. Мен қидириб унинг хотинини тополмадим. Балки у ҳам аллақачон нариги дунёнинг жаннатида кезиб юргандир. Шу боисдан ҳам Семён учун рамзий қабр қилиб, мотам маросимини ўтказиб қўйиш лозим деб ўйлайман. Шундай қилмасак, чет эллик биродарларимизнинг кулгисига қоламиз.

— Акдинг анча кириб қолибди. Ҳозир ўзимам шу

ҳақда ўйлаётган эдим. Менимча, эртадан кейин ўтказсак маъқул бўлар.

— Нима десанг шу, мен ҳамиша тайёрман. Кейин

бошқаларга айтиб чиқишни ҳам зиммамга оламан. Чунки Семён қандай одам бўлишидан қатъий назар, бизга биродар эди. Унинг руҳи олдида бош эгишимиз шарт:

— Дев, девлик қилгин, тулкилик сенга сираям

ярашмайди. Бўпти, мен шошиб турибман. Эртадан кейин қабристонда кўришамиз, соат ўн иккида, — дея Вадим телефонии ўчирди-да, сўкиниб қўйди ва машинага ўтириб, ҳайдовчига:

— Уйга хайда, — деб буюрди.

Уйда хотини Юля ҳам ярим соатга яқин сайраб

турди. Аввал бошда Вадим унинг гапларига эътибор бермади.

Аммо хотини ҳадеб: “Мен сени ўйладим, сениям ўлдириб кетишибди, деган хаёлга бордим. Сениям душманларинг кўп-ку!” — деб бир гапни такрорлайвергач, шартта қулочкашлаб унинг юзига шапалоқ тортиб юборди.

Шундан кейингина Юлянинг уни ўчиб, ўзининг хонасига чиқиб кетди. Вадим йигитларига яна Эдуардни олиб келишларини буюрди.

Эдуард бу сафар унга тузук-қуруқ маслаҳат бермади. Девнинг гапини эса маъқуллади. Иккаласининг ҳам хаёлида “Дев бекордан-бекорга

мотам кунини ўтказишни таклиф қилмагандир” , деган ўй бор эди.

Аммо иккаласи ҳам бу ҳакда бирбирига айтгиси келмади. Шундан кейин ичкиликбозлик бўлди. Вадимни жуда кўп ўйлар ўз исканжасига олганлиги боис, у тезда маст бўлиб, ухлаб қолди.

Шунинг учун Ўзбекистонга учиб кетадиган йигитларига қайтадан кўрсатмасини такрорлай олмади....

Паша билан унинг яна бир шериги Вадимнинг

одамларини аэропортда кутиб олишди ва вазият қанақалигини уларга бирма-бир айтиб беришди.

Шу куни улар меҳмонхонада тунашди. Эртасига эрталаб Рустамнинг ота-онаси яшайдиган вилоятга кетишди.

— Энди, — деди Вадимнинг Игор исмли йигити

Паша ҳаммани туплаганидан кейин, — бу ёгига бизнинг ўзимиз ишни давом этказаверамиз.

Анжела сенларни танийди. Шу боисдан меҳмонхонада турганларинг маъқул. Ҳамма нарса ҳал бўлганидан кейин биз билан биргаликда Москвага қайтасанлар.

— Бизгаям озоддик бор экан-ку, — деди кулиб Паша.

— Ҳа, энди дам оласанлар! — шундай деган Игор

кутилмаганда ёнидан ханжар чиқариб Пашанинг қорнига тиқиб олди.

— А-а-а!.. — дея Паша букчайиб қолди. Семённинг қолган учта йигити эса овоз чиқармайдиган тўппончадан отилган ўқдан бу дунё билан хайрлашишди.

Бу пайтда вақт алламаҳал бўлиб қолган, бунинг устига, улар шаҳардан ташқарида, онда-сонда битта-яримта машина ўтадиган кўчада эдилар.

Шу боис қотилликдан ҳеч ким хабар топмади. Иш якунига етганидан кейин Игор ва унинг шерикларида ер кавлайдиган бирорта асбоб бўлмаганлигидан, мурдаларни йўл четига, очиқ далага ташлаб кетишга мажбур бўлишди.

Эртасига тушга яқин иккита болакай қўйларини

боқиб юриб мурдаларни кўриб қолишди. Икковининг ҳам ранг-қути ўчиб, қўйларни ҳам ташлаб қишлоқ томонга югуришди.

Уйларига етиб борганидан кейин эса кўрганларини кўзлари косасидан чиққудек бўлиб айтиб беришди.

Милиционерлар мурдаларни топганларидан кейин марказдан Рустам билан бирга келган милиция ходими ҳам тезда чақиртирилди.

У жасадларга бирма-бир қараб чиқаркан, ҳақиқатан ҳам ўша куни Рустамларнинг қишлоғидан чиқишда машинага суяниб сигарета чекиб турган йигитлар айнан шулар эканлигини айтди.

— Лекин улар учта эди, бу ерда эса тўртта йигит

ётибди, — деди у ҳайрон бўлиб.

— Балки биттаси ўша пайт машинанинг ичида

бўлган-у, сизлар кўрмай ўтиб кетгандирсизлар. Майли, буниси муҳим эмас. Муҳими, ким уларни ўлдириб кетган? Ундан кейин Рустам бу ерга тансоқчилар билан келганми ёки фақат анави аёл унга хамрохли к қилаяптими? Мана шуни аввал билиш керак, — деди бошқарма бошлиги.

— Мурдаларнинг ёнидан чиққан паспортларга қараганда, булар россиялик. Қандай қилиб россиялик йигитлар Рустамнинг орқасидан эргашиб юришибди? Буям катта жумбоқ!..

— Рустамнинг ўзидан тансоқчилар билан келганкелмаганлигини сўрамаймизми? — деб қолди марказдан келган “мехмон”.

— Ҳа, фақат шуни сўраймиз. Бошқа нарсаларни

хозирча билмай турган и маъқул. Нима бўлган тақдирдаям, биз нималар содир бўлаётганлигини билишимиз шарт.

Таржимон Рустамдан тансоқчиси бор -йўкигини

сўраганда, Рустам унга тикилиб турди-да:

— Йўқ, мен Анжела билан бирга келганман. Агар

менинг номимдан биронта одам гапириб юрган бўлса, билингки, мен ўша одамни мутлақо танимайман, — деди ишонч билан.

Бу жавобдан кейин ички ишлар ходимларининг

яна бошлари қотди. Энди уларни мурдаларнинг Рустамга алоқаси борми-йўқми, деган савол қийнаётганди.

Вадимнинг йигитлари Семённикидан фарқли ўлароқ, таксида юришган эдилар. Шу боисдан хам улар дарров кўзга ташланишмади.

— Ҳамма ёқни милиция босиб кетибди-ку, — деди

Игор машина деразасидан ташқарига қараб кетаркан.

давоми бор.

Охирги қисмни кутинг