Tun odam (kamolov)
Detective hikoya ishqibozlari uChun
Ушбу ғайритабиий ва тушунтириб бўлмас можарони очиғи қандай эшитган бўлсам (ва албатта , шахсан ўзимнинг иштирок этганим учун ) қўшиб–чатмай борича ёзаман. Икки қўлимни кўтариб шонли қасам ичаман.
* июль ойининг биринчи ҳафтаси эди.
Самарқандга бу сафар тергов ёки жиноиий муҳим иш юзасидан эмас, шунчаки бийимни (биз тожикларда бувини шунақа аташади)) ёзги чорвоғига дам олгани ташриф буюргандим. Ха топдингиз, озиб тўзиб мана шу саратон ойига менга отпуска бериб қолишди.
Ҳаво чидаб бўлмас даражада қизигандан қизиган, соат энди тонгги тўққиз бўлганига қарамай кўча ҳумдондек қизиб кетган. Бунақа вақтда қария бийимнинг эски қон босими касали зўриқиб қолишидан чўчийман. Шу сафар хам дарров катта дала боғга жўнадим. Бийимнинг данғилама кошонали ҳовлиси этагида ўзи яхши кўрадиган пастаккина эски пирхонаси бор. Ўша ердан топдим.
— Вой, Шаҳриёрим келибдику. Болажоним! (бачча сўзини атай адабий қилиб қўшмадим. Текстда келадиган хамма сўзлар соф тожик тилида бўлса–да, воқеанинг асил қаймоғини кўтариш учун адабий тилдан фойдаланиб кетаябман))
Бувим шу қадар мени кўриб суюндиларки бошлари кўкка сапчирди. Салқингина шамол эпкини пастликдан райҳон ва нозбўйлар ифорини олиб келганида мен ўзимнинг яна саккиз яшар пайтимдаги беғубор дамларга қайтиб келгандек бўлдим. Қаранг–а, орадан нақ йигирма йил ўтиб кетибди.
Ҳозир пойтаҳти азимнинг .. рақамли Ж,Қ,Т. Б.исида тўрт йили беш ойдан буён фаолият олиб бораябман. Кичкина амакимнинг фарзандлари кўп, бир зумда мени гува ўраб олишди.
— Шаҳриёр ака! Шаҳа ака! Бугун кечқурун Жар кўчага сизам бир текширишга чиқинг! Ахир дадамлар сизни ҳар доим “Изқувар Шерлок Холмс” дейди ку.
Шаҳсан хаммасига ўзимнинг ҳар келганимда сўзлаб берадиган сирли ва дахшатли ҳикояларим сабаб мана . болалар энди туппа тузук жосуслар–у сирли қопқонларнинг шинавандаси бўлиб қолишибди.
Кичик амаким дадам ва аммаларимга ўхшаб билим кетидан кетмадилар, ўзини безнесга урдилар. Шундоқ маҳала пастлигидаги Жар кўчадан кейин катта трассага чиқишдаги (ўзимизнинг Грибной каналдан сал нарига) бекатга сомсахона очган. Даромади яхши. Фақат уйда кам бўлади. Аммо сал ўтмай менинг дарагимни эшитиб кичик амаким кўча тарафдан қораси кўринди.
— Ибее, Шаҳи жияним келибди –ку? – дея оғзини таноби қочди. Қучоқлашиб кўришдик.
Дастурҳон узра “енгилгина” чой–пойдан кейин амаким пастга сомсахонага олиб тушаман, деб қолди.
— Шаҳа ака, дадам сизга қўшни магазинчининг ўқишга кирган қизини кўрсатмоқчи... – пиқилаб кулди бу йили 6– синфга кўчган жиянчам Лазиза, оҳо , бу ерда детективлар хам кўпайиб кетишган–ки, сир яшириб бўлмайди!
Тағин яна ўша “эски” масала..
Уйланиш.. Албатта ўзимнинг севган қизимни оилада тўртинчиси бўлишига ойиси хам мен хам айбдормасмиз–ку! Ҳудои таолонинг бергани. Умри билан берган бўлсин, ўзимнинг асалчам Шаҳинам. ( Нафақат исмимиз эртакдаги Минг Бир Кечадаги шоҳ ва маликага мос, жисмимиз хам узукка кўз қўйгандек .. Уни илк марта кўрганимдаёқ севиб қолганман, ўшанда ишхонада иккинчи йили ишлардим. Катта опасини йўқолган телефони машмашасида опачаси билан келганда кўзимни узолмай қолганман. “Мана шу қиз менинг умрим маликаси бўлади!” дея онт ичганман) шунақа экан мингта ўқишга кирган талаба қиз бўлмайдими, фан доктори бўлмайдими, бошқасига уйланмайман!
Амакимнинг бир феъли борки, менимча бутун оиламиз генофондида шу ҳислат бор.
Биз катта кичик хаммамиз сирли жумбоқлар ва ақлий заковат ўйинларига қизиқамиз. Дадам пойтаҳтда ўқиб университетда қолганлар, кейин магистратурани хам битириб ўз ўқув даргоҳида ўқитиувчи бўлиб ишлаб қолдилар. Институтларининг ўзида бирга ўқиган онамга уйланиб иккиси “пойтахтлик” бўлиб кетишди.
Аммаларим хам олдинма кетин акасига иҳлос қилиб яхши олийгоҳларда ўқиб олдилар. Поччамлар хам худди рафиқаларидек олий маълумотли, фақат мана хозир Жар ариқнинг шаббўй босиб кетган чакалагидан кетиб бораётган мана шу Шуҳрат амаким ўқишни хоҳламади. Аммо бу дегани ҳабаротдан орқада қолди , деганимас.
Мана ҳозирам барибир улар топган қизга уйланмаслигимни билсалар хам, энг сўнгги ҳабарни менга сўзлаб беришдан
тийила олмади.
— Э баракалла! Шаҳижон, келганинг жуда яхши бўлди–да, билсанг ўзим сенга қўнғироқ қиламан, деб турган эдим.
— Нима гап, амаки, – амакимнинг хар хил миш мишлар урчиб юрадиган мана шу митти гўшада навбатдаги жумбоғини эшитишга диққат қилдим.
Катта сўқмоқ тарафдан бир қиз биз тарафга қараб юриб келарди. Қизнинг силлиқ тарашлаган қора сочлар икки ёнга ташлаган, эгнида маҳалла қизлари орасида урф бўлган ғижима газлама либос яшил сариқ тусда ўзига роса ҳусн бағишлаб турарди.
Соланиб юришига ва менинг жигарранг шимим ва эгнимдаги ҳарбийча матода тикилган футболкамга суқланиб қараб ўтганидан бу қиз кўринишидек жа сода эмаслигини таҳмин қилдим.
—Салималйкум... – дея қўғирчоқдай салом бериб ўтиб кетди.
Амаким қуруққина қилиб “вэлейкум салом” деган бўлди ва қиз то ўтиб кетгач тўхтаган жойидан гапини давом этди:
— Ман санга мана шу қизни кўрсатмоқчи эдим... Ният тоза экан , қара оёқ тагидан ўзи чиқди.. Хе хе, не афтингни бурасан.. Яна ўшанақа гапми? Сан болани даданг уйлантираман, демаябдими, нима бало? Ўттизга чиққанингда уйлайдими?
Битта ўғил бўлсанг—у, қилиғингни қара, янгамга хам ажабланаман.. Кўп ўқийвериб оврўполашиб кетгансанлар..
Кейин амаким жеркигандек манга қаради : — Қанақа сўз эди?
— Карьера .. – минғиладим ман.
— Хи, ўшани деб, бу туришда якка ўтиб кетасан..
— Фақат шуни айтаман, дегандингизми? – энсам қотгандек яқин келиб қолган шлоқо блоқ қурилиши тугаган янги дўконлар карвонига қарадим.
— Бу ҳамда, аммо бошқа жуда қизиқ гап бор . жиян.. – амаким яна қанақа топишмоқ топибди.
— Мана шу қиз.. боя ўтиб кетди–ку, Жар кўчанинг оҳирига туради. Исми Диёра. Бу йил биринчи курсни тамомлади. Шу қиз СамДУда битириб чиқсачи, аянгдек институтда дарс берарди..
Хай , гап бошқа ёқда..
Шу Диёраларнинг кўчасида бензинфуруш Адхамбойларнинг уйига ўғирлик бўлган... Сенинг изқуварлик ишинг борку.. Жа сан боп иш . Хаммаси жуда ғалати.
— Нима бўлибди? – қизиқиб кетдим ўзим хам . қадамимни секинлатиб ))
— Мен билганимча айтиб бераман эшитганимизни...
Шуҳрат Амакимнинг ҳикояси
Тўрт кун олдин кечқурун нариги маҳалада қий чув бўлди. Хатто бизлар эшитдик. Адҳамбойнинг чала битган ҳовлиси бор. Ўзи эса шунга қўшни ҳовлида ота онаси билан яшайди. Қасрмисан қаср!
Қурилиш бўлаётган майдонда кечқурун одамлар қоп қора одамнинг шарпасини кўришибди. Нақ учта одам ҳар хил пайтда кўрган.
Аммо ўша куни Адҳамбойнинг уйида ўғирлик бўлибди. Эшик хам , дарвоза хам қулфланган бўлган, аммо “ўғри” бемалол хаводан эриб ўтгандек уй ичидаги барча тиллами, нуқра*(кумуш)ми , долларми хаммасини битта қўймай териб қочиб кетган. Аммо ўғри узоққа қочмаган, дейишаябди. Сабаби Ғулом қассобнинг катта дарвозаси олдида хамма қишлоқдаги такасалтанглар ярим тунгача Финални (Германия v/s Чили) футбол транслациясини катта телевизорда кўриб тугатишганди. Адҳамбой хам ўша ерда эди.
Уйга қайтса шунақа гап! Хотини дод вой солади. Йўқ ўғрини изи хам йўқ.
Аммо душанба куни шаҳарга мед институтга ҳужат топширгани кетаётган дадангни Асад деган синфдошининг катта ўғли Файзулла кўчадаги қонни кўриб қолган экан. Кейин мент босиб кетди хамма ёқни. Ўша қурилишдаги ховлидан битта ёш йигитнинг ўлиги топилди. Хозир бешинчи кун. Халиям излар изланаябди.
Амакимнинг ичини тирнаётган бу жумбоқ менинг хам юрагимни ғаш қилди. Сабаби хали бу ходисанинг жумбоқли қисмига ўтганим хам йўқда..
Уч кундан бери бутун қишлоқнинг дарвозаси тунда ўзидан ўзи тақилаябди. Аммо на ташқарида хеч ким бўлмасмиш. Фақат худди тутунга ўхшаб қоп қора нарса чайқалиб турармиш.
Менимча бу ўша ўғрининг безовта арвоҳи. ..
— Экпертиза нима дебди? – қошимни чимириб олдим. Одамлар нақадар ҳурофотчи–я?
Хεч бир Илм эскича таҳайюлот ва маъжустик қарашларни исботлаб бермаган. Қўрқув ва шубҳа оддий одамларни тафаккурини қоронғулатгани тарихдан бизга аён.
Бир пайтлар қуёш тутилишини хам одамлар “ўзга кучлар ишораси” дея дахшатга тушган. Аслида эса бу оддий самовий табиат ҳодисаси халос.
— Ўша кўрганлар ўша пайтда маст бўлишган бўлса керак...
— Мен–ку битта шиша пиво ичгандим... деди амаким кулгуси қистаб менга қаради: — Аммо Зиё хола ичмаган бўлса керак. ☻
Шу сабаб мен ўта қизиқувчанлигим сабаб ҳар бир гувоҳ билан суҳбатга киришига қарор қилдим :::::
Зиё хола (У Диёранинг нанаси (аяси(()) ҳикоя қилади:
Сутдек оқ кеча эди. Ҳаётимда хеч хам бу қадар қўрқмаган бўлсам керак. Катта қизим Маъмура аллақачон ухлашга ётган. Диёра эса кенжа бўлгани учун эрка қиз. Каттакон шапалоқдек телефонида ўйин ўйнаб ўтирарди ҳалиям. Негадир эрталабки ўлик воқеасидан кейин қизимнинг ранги хам мурданикидек оппоқ бўлиб қолганди. Шу куни эртасига Маъмура кўча супираман деб чиққан эканми, қонли изларни кўчада кўриб ўшандан бери ўсал бўлиб қолган. Эртага дам солдиргани Роҳила холаникига ўтаман. Қизимнинг юраги чатоқ. Кечаги жанжаллар ва тортишувлардан юрак олдириб қўйди.
Дарвозани беркитилганига икки марта гувоҳ бўлиб қайтдим. Отасидан эрта ажралган бўлсак хам қайта турмуш қилмадим.
Қизларим бегона ота қўли остида қандай вояга етишини эса ўйлаб ўйимга сиғдира олмасдим. Ҳар қалай хўжайиним оилада битта бўлгани сабаб уй жой хаммаси қизларимга қолди.
Бироқ кечаги ўғирликдан кейин жудаям қўрқдим. Хеч қачон аввал бунақа бўлмаганда. Қишлоққа асло ўғри ораламаган эди.
Адҳамбойникидақа мол меросим йўқ. Оддийгина рўзғор катта йўлда пишириқ ва нон сотамиз. Маъмурани дарров ( уҳ кечирасиз, тез орада ) эрга беришим керак , куёв бола хам ўрта хол оиладан. Шу сабаб икки ёш фарқ қилса хам кичкинамни ўқишга киритишга ҳаракат қилдим. Ўқишга қатнаб юрмасин деб Самарқандда шундоқ Регистонни орқасида дугонаси билан яшашга хам ижозат олди. Фақат шанба – якшанба кунлари уйга келади.
Маъмура қўйдек ювош бўлгани сабаб “ичимдагини топ” дейдиганлардан, нима буюрса шуни қилиб кетаверади. Аммо Диёра қурғур сатангдек бебош. Қилмаган шўхлиги қолмаган. Мажбурлаб тиҳирлик қилади. Мана шу планшетини кимдандир арзонга сотиб олдирди–ю, тинчим икки хисса йўқолди. Тинмай эрта–ю, кеч икки кўзи катта кумушранг экранга қадалиб қолди.
Мен чамалаб қолдим 19 ёшли қиз ( кейин билсам биринчи синфга олти ёшидан борган экан ) 18 ёшар қиз дарҳол катта шаҳарга кўникиб кетиши бир ажиб аҳвол эди. Чамамда.
Мен хам Зиё холанинг айнан қўрқинчли мавзуда гап бошлаган жойида беҳос сесканиб кетдим...
— Шундай қилиб сутдай оқ кеча эди. соат тунги бирлар атрофида. Дарвозам секингина тақилади. Худди биров атайлаб қилаётгандек. Шошиб туриб кетдим. Балким ўша кунги ўғридир? Уйда кимдир бор йўқлигини текшириб кўриш учун шунақа усулда фойдаланар?
Мен ваҳима билан ўша дарвоза ортидаги шарпани тезроқ кўриш учун шошилдим.
Аввалига юрагим дош бермади. Бироқ нақ тўрт марталаб қайта ва қайта тақилашдан сўнг ниҳоят дарвоза ёриғидан кўчага қарадим.
0Ҳ! Буни қандай тасвирлаб беришни хам билмайман. Ой нури остида рўпарамда ана шу ерда .. таҳминан уч метрча келадиган ерда У турарди.
— Нима эди у ? – сабрим чидамади.
Зиё холанинг кўзи каттариб кетди.
— Қоп қора одам. Тунда ой нури остида қорайиб худди тутундек чайқалиб турарди.
— Кейинчи? .. қизиқиб кетганимдан сал вақт аввал болохонали уй тарафдан кўринган чеҳрага парво қилмабман. У қиз бўйи мендан бир қарич пастак, сочлари тим қора, оқиш юзида ҳеч қандай бир ифода йўқ эди. Аллақаерларга кўз тикканича қараб қолганди.
Биз бугун эрталаб кўрган Диёрага ўхшаб кетарди.
Опачаси Маъмура бўлса керак.
Шу чоқ у кимнидир кўрдими, секин изига қайтиб дераза ортида ғойиб бўлди.
Ташқарида дарвоза тақилади. Зиё хола бир чўчиб тушди.
— Қўрқманг , ўзим қарайман.. секин дарвозахонага қараб юрдим.
Остонада гавдаси бақувват танли, бўйлари узун қош кўзи қоп қора бироз жингалак кокилли йигитча турарди. Таҳминий ёшини айтишга қийналдим.
Эгнига кулранг трико ва йўл йўл оқиш футболка кийган тош кўтаради, шекили мускуллари бўртиб чиққан.
— Саломалайкум холажон... деди йигит ҳеч бир такаллуфсиз ичкарига кирган эди ортидан шошилиб Диёра хам кириб қолди.
— Силамалакум! – димоғида минғилади Диёра ва худди яхши кўрган кучукчасини топиб олгандек ирғишди :
— Эйй Файзи, нима қилабсан, бу ерга? Кеча ўқишга кетаман дегандингку..?
Файзулла бу ўша дадамнинг синфдош ўртоғининг ўғли. Мурдани кўриб қолган биринчи гувоҳ.
“Жуда соз, ишим анча енгил кечадиган бўлди “
— Сени кетишингни кутиб тургандим.. – деди Файзи Зиё холадан умуман истиҳола қилмай кулади.
— Шаҳарга бирга чиқамиз , институтингга хам ўтамиз, дегандик–ку?
Диёра “Бегоналар бор...” дегандек кўз остидан Файзига ишора қилиб сўнг гапни айлантира қолди.
— Эртага чиқармиз..
Диёра кетгач мен Файзулла билан кўчага чиқаётгандим. Диёра шундоқ кўчага қараган деразасидан калласини чиқарди.
— Файзи, сумкангни эртага олиб кетарсан? Мен планшетимни созлатишим керак. Барибир бирга чиқамиз..
Файзулла бир қалқиб тушди, сўнг эса “ҳўп” деб ирғишлаб мен билан катта кўчагача бирга кета бошлади.
Файзулла ҳикоя қилади:
Ўша кеча мен уйда эдим. Нақ уч йилдан бери Тиббиётга ўзимни отаман. Аммо ҳатто контрактга хам киришга етарли балл тўплай олмадим. Биз сал пастроқда сой бўйида яшаймиз. Ярим кечаси катта опам Нурия телефон қилиб уйида ўғирлик бўлганини айтиб ваҳима қилди. У пайт хамма Ғулом қассобни уйи ёнида футбол кўраётганди.
— Сен кимга ишқибозлик қилдинг? – қизиқиб сўрадим.
— Мен футболга қизиқмайман... – қисқа жавоб қилди Файзулла
Мен калламни бурмай тест ишлаб ётгандим. Ахир атиги бир ой қолди. Ўткан йили атай ҳарбий ҳизматга хам бориб келдим. Ана энди муқаррар ўқишга кираман, дея аниқ ишонаман. Контракт пул билан хам ўқийман.
Мен билдирмасдан унинг эгнига назар солдим. Жайдари йигит, меҳнатдан кафти қавариб қадоқ тошган, териси офтобда яхшигина қорайган, оиласи хақида кечроқ дадамга сим қоқиб суриштириб оламан. Балким Шуҳрат амаким ул бул нарса билар?
Файзулла ўқишга кириш орзусида бир энтикиб олди.
— Демак йигирма бир ёшдасан? – тахминий ёшини қўшиб чиқдим.
— Йигирма икки ... деди Файзулла
Бошқа гап сўраб ўтирмадим.
Унинг алиби*си бор( айбсизлик физункцияси бўйича у жиноят вақтида бошқа ерда бўлган). У уйда бўлган ва тест имтиҳонига тайёрланган.
Яна суриштириб кўрарман.
Катта кўчага чиққанимда у билан ҳайрлашдим.
Энди анави шўрпешона мурданинг шахси билан танишиб олишим керак.
Катта шаҳарга кетадиган бекат ёнида қақайиб турган қора такси машинани кўриб қадамимни тезлатдим. Мен марказга ўтмоқчи эдим.
Шаҳар Ж,Қ, Т,Б,да ишлайдиган бир дўстим бор. Фирдавс. У билан балким учрашиб кўрарман. Ҳар холда бу иш борган сари жумбоқли ва чигалга ўхшайди.
Фирдавс Ҳамраев ҳикоя қилади:
Очиғи қадрдон жўрамни сафдош дўстимнинг тиржайганча хе йў бе йў фуқаро кийимида хонамга кириб келганини кўриб аввалига танимадим. Кейин эса бошим бахтдан ял ял ёнди.
Ахир қадрдоним билан бир шаҳарда ўқиб бир хонада яшаган бўлсам хам тақдир ирмоқлари бизни ҳар ёққа оқизиб кетганди.
Шу сабаб мен уни қўярга қўймай энг севмили таомим тайёрлайдиган ошхонага судрадим.
— Мен бу ишни атайлаб олгандим. Сани қишлоғингда бўлган бу воқеага Эркюль Пуародан бошқани тиши ўтмаслигини яхши билганим тўғри. Аммо сани эски рақамингни йўқотиб қўйгандим. Янги рақамимини эса сан хали билмасанг керак..
— Ким айтади сани изқувар Пуаро , деб жиғимга тегди Шаҳриёр . (( Албатта ўзлари кимсан Шерлок Холмс–ку??? )) ва санчқисидаги яхши пишган қизилча этини мароқ билан чайнаб гап орасида қўшиб қўйди: — Нима деб ўйлайсан, бу ерда қотил ва ўғри бир одаммикан?
Мен унинг мана шу истеъдодига беш кетаман. У ҳар сафар ноодатий йўлдан кетарди.
Эсимда ўткан йили Қарши шаҳридаги сувда чўктирилган ногирон аёл ишини хам ўзи фош этганди.
Ўшанда хам бир бирига боғланмаган икки хил сирни ажрата олганди. Менинг командамдаги одамлар эса ўғирлик содир бўлган жойда икки киши бўлган , шериги иккинчисини ўлдириб ўмарилган молларни бир ўзи олиб қочиб кетган, деган ҳулосада эдик.
Шаҳардаги барча қимматбаҳо буюмлар олди бердиси билан шуғулланувчи хамма нуқталар огоҳлантирилган. Шу сабаб ўша қотилликда гум0н қилинаётган ўғри эртами кеч қўлга тушади.
Аммо ...
—Нега сен бунақа деб ўйлайсан? Саволимни Шаҳриёр дарров илғаб олди.
— Нима қилай? Тарки одат амри маҳол.. ☻☻Негадир қора шарпалар ҳақидаги миш миш мени чалғитаябди. Нега энди айнан тўрт марта дарвоза тақилайди? Нега энди айнан Диёраларнинг дарвозаси. Ахир қолган гувоҳлар , хатто амаким хам изоҳлади “тўртта эмас бундан кам марта” ..
Барибир хаммаси чалкашлик.
Помидорли салатни бир тутимини олғирлик билан чайнаркан қўшиб қўйди:
— Мурдани шахсини аниқлай олдингларми?
Менга унинг шижоати азалдан ёққан аммо иштаҳамни қитиқлаётган мана бу лаззатли таом луқмаси мени яна ўша кичик хотираларга еткалайди.
(( Аммо бу бошқа ҳикоя. ))
— Шаҳриёр, бу йигит Тойлоқ круги (ҳалқаси) тарафдаги қишлоқда яшаган экан. Бир минг тўққиз юзи тўқсонинчи йил туғилган. Исми Суҳроб. Грибной канал бўйидаги ошхонада ишларкан. Аха, Шуҳрат амакингга қўшни бинода иш юритаркан.
“Қизиқ “ Шаҳриёр ўзининг атрофига хамма гумонларни бир бир қантариб қўйганича хаммасини бир зайилда томоша қилаябдими?
Катта шаҳардан дам олгани келиб аммо яна ишига кўмилиб олди. Ха рост гапирди “Тарки одати амри махол” .
Исми Суҳроб. Уйланмаган. Воқеа жойида уни ҳеч ким кўрмаган. Умуман етти ёт бегона ерлик йигит ярим кечаси бу ерларда нима қилиб юрибди ? Ишхонасидаги ётоғида ухларкан. Эртадан кечгача иш. Қишлоқ оралаб нима ахтарган ? Ёнида хеч вақо топилмаган. Хатто қўл телефони хам бўлмаган.
Ва қорнига тўрт марта чуқур санчилган тиғли асбобдан кўп қон йўқотиш сабаб ҳалок бўлган. Бор гап шу. У энди бизга ҳеч қандай жумбоқни еча оладиган калит сўз айта олмайди .
— Ўғирланган буюмлар рўйҳатида хамма нарса алифбо тартибида санаб ўтилган... –деди Адҳамбой кўзи шишиб кетган рафиқаси Нурия хонага чой олиб кирганида асабий қараб қўйди.
Мен эса аёлнинг нафақат қизарган юзи кўзи, шунингдек кўкариб моматалоқ бўлган билагини хам кўриб қолдим.
Ҳар қалай ўғри аёлга суиқасд қилмагандир?
Ҳудди саволимни калламдан ўқиб қолгандир Адҳамбой тилга кирди:
— Мегажинни қилмиши учун калтакладим. Мени келади, деб кўча эшикни очиб қўйганмиш. Катта ўғлим Дониёр ( у 14 ёшда)) ҳудо рахмат қилгур биринчи хотинимдан айтишича, эшик аввалдан ёпиқ бўлганмиш. Хаммаси чигал аммо мен келганимда эшик очиқ эди.
Худди кимдир кириб чиқиши учун атай очиб қўйилгандек.
— Бу киши сизнинг иккинчи аёлингизми? – дея сўрашга журъатим етди.
— Шаърий никоҳдан ўтилган ҳалос.. – деди Адҳамбой
Албатта меросҳўрлик далолатномасида уй жой мол мулки фақат биринчи никоҳдан бўлган фарзандга берилади.
— Яна фарзандинларингиз борми?
— Йўқ.. Бу қисир сигир чиқди. Шунисиям яхши уй жойга муккасидан кетмайди...
( ёқимсиз ва жирканч одам экан бу бойвочча, )) Биттагина ингичка тилла узук олиб бергандим.. Ёш боладек шунга овуниб ер–у кўкка ишонмай олиб юради.
// Терговда Нурия ўзининг узуги ҳақида гапирганмиди?
Фирдавс мужмалланиб қолди.
— Аёл қолган тилла тақинчоқлар қатори узугини хам йўқотган.
— Унда мен чойнакни тутган қўлидаги номсиз узукка нима дейсан ? — ажабланмай бўладими?
Фирдавс яна иккиланиб қолди:
— Балким бу тасодифдир?
— Тасодифлар жуда кўпайиб кетмадими? А ?
Агар ўша кеча Нурия ярим кечагача ухламаган бўлса, эри футбол матчини кўраётган бўлса , ҳақиқий ўғри ( ҳали бу қотил дегани эмас)) хам ўша ерларда оломон орасида изғиб юрган бўлади.
Жин урсин ўша кеча кўчада қанча одам уйғоқ юрган экан а???
Амакимнинг сомсахонасига кирдим—у, очиқанимни сездим. Амакимнинг югурдак шогирди Мирфаёз шошиб чопиб келди–да, энди тандирдан узилган тўртта сомсани чиройли қилиб қўйиб кетди. ҳавода иссиқ эпкини кўтарилар, узоқ яқиндан машиналар шиннасининг қайноқ асфальтда вишилаган овози эшитилади. Одамлар садоси хам уларга қоришиб аллақандай бир юракни буғувчи кайфиятга солади.
— Мирфаёз, – дедим муздек айрон келтирганда уни гапга тутдим:
— Лаббай ака? – деди Мирфаёз (у таҳминан 16 ёшлардаги йигитча эди))
— Сен хам қассоб Ғулом акаларга ҳамсоя бўлиб яшайсан–а?
— Ха , шундай.. довдиради бола
— Ўша футболни сенам кўрдингми?
Боланинг кўзи чақнаб кетди:
— Бўлмасамчи?! Оҳирги секундигача қолдирмай кўрдим.
(( Ўша кеча йиғилганлар ичида нотаниш бирорта одамни кўрмаганмидинг ? ? аҳир кўзлар чаққон ва эсда қоларли бўлишади))
— Хамма ўша ерда эди. ( Бирин кетин мен билган ва билмаган одамларни санаб кетди – роппа роса ўн саккизта одам. ) Аммо шубҳа пичоғига илинадиган бирорта одам саналмади. Ҳар қалай Адҳам бойнинг ўзи ўз уйига ўғирликка тушмаса керак? Ёки анави нотаниш қурбон йигит?
— Сен ўша Суҳроб деган болани аввалдан танирмидинг? – Мирфаёзнинг кўзлари катта бўлиб очилиб кетди.
— Ээ, ака у болани танимайдиган қизни ўзи йўқ эди.. Роса а*хўр бола эди. Тинмай планшетидан с*кс видеолар кўриб ўтирарди. Оқшом одам санжоб маҳаллари қаёққадир кетиб қоларди. Менимча уни ўйнаши бўлган бўлса керак. Шу магазинларда ишлайдиган кўпчилик қизларни авраган.
— Хмм .. қизиқ .. – ажабланмадим сира хам , Суҳробга ўхшаган йигитларни «плэйбой» деб аташади. Қизларга суяги йўқ.
— Ха майли рахмат сенга, демак Суҳробни ўша кеча аниқ кўрмадинг? –сўрадим яна бир марта.
Мирфаёз ишонч билан йўқ, деб айтди. Сўнг эса нимадир ёдига тушиб “эҳаа” деди.
— Биринчи тайм тугаган вақтда Файзи ака хам бировга келиб кетганди.
Менинг кўзларим чарақлаб кетди! Мана бўлмаса !
— Адашмаябсанми? – шошиб қолдим мен
— Ака, унинг тунда фосфорли трикосини саккиз километр наридан биламан.. – деди Мирфайз фаҳр билан.
Мен айнан мана шу вақтда хамма гапни тушунгандек бўлдим.
— Файзи ака синфдоши Ризо акам билан бироз гаплашиб турди–да , сўнг қаёққадир кетиб қолди. Ризо акам менинг катта холамни ўғли. Бор гап шу..
Мен ўрнимдан туриб кетдим. Шошилиб амакимнинг ёнига чопдим. Шуҳрат амаким ичкарида кассанинг ёнида нималарнидир ковлаб ўтирарди.
— Ээ, Шаҳижон. Нима гап ? – деди амаким қизиқсиниб мен ўйланиб қолгандим.
«Файзи . Файзулла... Унда нимадир бир гап бор ? айнан у .. ўша куни хамманинг эътиборидан четда қолиб кетган. Унда нега у ? эрталаб қонли манзарани гувоҳи бўлиб хаммага овоза қилган. Унинг ўрнида мен бўлганимда бу ҳавфли жойдан тезроқ кетган бўлмасмидим? »
Ахир у учун яхшигина “баҳона” хам бор. Ўқишга тайёргарлик кўриш учун. Қулай фурсат.
— Амак, Адҳамбойнинг ҳотини хақида нималар биласиз?
— Уни иккинчи хотин бўлиб тушганига тўрт йил бўлиб қолди. Хали хам фарзандли бўлмаган. Эри хар куни уради. Ўзиям оғзи роса чатоқда.
Унга фақат усти бош ва ейишга овқат тегади , халос. Уй хам пул хам унга тегмайди барибир. Худди чўридек яшайди.
Мен иккиланиб қолдим.
“Агар шу кеча мен хаммасини фош этмасам.. эртага хаммаси изсиз ғойиб бўлади.”
Ташқарига чиқишим билан яна Мирфаёзга тўқнаш келдим. Унинг кўзлари ола кула эди.
— Ака.... деди у секингина ва йўл тарафадаги одамни кўрсатди. Бу сониялар ичида бўлиб ўтди. Буни мен хам у хам кўриб турардик.
Қоп қора саробга ўхшаш нарса тутундек бир чайқалиб сўнг буғланиб кетди.
— Бу нима эди? – ажабландим очиғи бунақа эфимер олам мавжудотларига ишона олмайман , барибир.
“Қасоскор руҳ” ҳаёлига шу нарса келди Мирфаёзнинг
— Мени излаб келган .. – тили қалтиради унинг аммо менга бу ҳақида бошқа гап очмади.
Бир ҳўранда уни чорлаган эди , чопиб кетиб қолди.
Диққатимни аллақандай паст аммо шубҳали шовқин бузди. Амакимнинг ёнидаги нариги дўкон қаршисида Зиё хола билан бир нотаниш йигитнинг тортишаётганини кўрдим. Шу он кассадан амаким чиқиб келди.
— Ха , “куёв” яна келибди–да! – деди амаким минғилаб қўйди.
— Қанақа куёв ? – ажабландим мен хам .
— Маъмурага унаштирилган йигит мана шу . Ризо. Оҳирги ҳафта ичида катта жанжал бўлди. Маъмуранинг товоғи қайтарилади, деб хам эшитгандим. Куёв бола айнаб қолганмиш.
“Хмм, шунга Маъмурани кайфияти мотамсаро эканда?“
— Мирфаёзнинг холавачча акаси . Жуда яхши бола эди. Нимагадир оҳирги пайтда айниди қўйди. Шу Суҳроб ишга киргандан бери Зиё холанинг боши ғалвадан чиқмай қолди.
— Эээ.. бошим айланиб кетди! Суҳроб ( ўлган йигит) Зиё холани қўлида ишлаганми??
— Ха.. шундай ...да. кундуз куни Маъмура , кечга эса Суҳроб ишларди..
“Жуда қизиқ тус олди –ку, Воқеалар!”
Мен шошганча шаббўйлар оралаб қишлоққа Маъмураларнинг уйига ошиқдим. Хамма калит ўша ерда. Саволлар жавоби ўша ерди. Аксига олиб эшикни ҳеч ким очмади. Дарвоза қулф эди.
Қизиқ бу вақтда қиз болалар уйда ўтириши керак–ку???
Ҳаёлимни дарвоза ёнидаги дераза тортди. Диёранинг деразаси. Ёғоч ромнинг пастида нимадир қизарган рангни кўрдим. Қизғиш нимадир? Қонми ?
Энди у томонга юрган хам эдим. Ортимдан:
— Сизга нима керак ?? – деди кимдир.
Ортимда Маъмура турарди. Қўлида бир челак памидор.
Маҳзун қаради–ю, секин қўйнидан калит шодасини олиб, улардан бирини дарвоза қулфига суқди.
— Мени сизга бир иккита саволим бор эди... – гапим тилимда қолди.
— Мен хаммасини айтиб бердим. Хеч нарсани кўрганим йўқ. Эшитганим хам йўқ.
Бу сира хам сокин жавоб эмсди. Ич ичидан отилиб чиқаётган ғазабнинг бўғилиши эди.
— Мен фақат бир нарсани сўрай, дегандим. . Шошиб гапира кетдим.
— Ўлган йигит .. Суҳроб. У аянгизнинг қўлида ишлардими?
Шу онда қизнинг чеҳрасида бир сониялик ҳурсандчилик ифодаси акс этиб кетди.
( Ўлганингдан хурсандман!))
— Ха шунақа эди.. – қисқагина минғилади у ,
— Унинг бирор бир қўл телефон аппарати ёки уяли бирор воситаси бормиди?
Нозик саволга узоқдан жавоб бериши керак–ку ??
— У аямнинг телефонидан уйдагиларга қўнғироқ қиларди..
— Ха тушунарли.. ( Мирфаёз эса “каттагина планшети бор”, деганди ) секин жилмайиб унга яна бошдан оёқ қарадим ва хайрлашдим.
— Майли , яхши қолинг .. – дедим секингина, у эса ҳўрсинди (Қандай бахт!))
« Мен уни аввалдан билардим... Аммо бунақа иш қилишини ҳаёлимга келтира олмасдим..» кечқурун дастурхон устида Шуҳрат амаким менинг таҳминларимдан қўрқиб кетса–да, барибир ўзининг ҳақлигини айтарди.
Фирдавснинг ғояларига ўхшаб гапираябди, бу кишим хам.
— Содда қизнинг бошини айлантириб унинг номусига теккан бўлса, қиз буни қандай қилиб қаллиғига айтади? Ва тўй хам рад этилади? – чуннонам асабийлашди Амаким
— Йўқ бунга тоқат қилишни ўзи ахмоқлик! Унақада , Ризо йигит ўлгурни сўйиб...
Мен анграйиб қолган амакимнинг юзига қараб қўйдим.
— Ха жинни Мирфаёз–а !! ? – асабийлашиб шогирдини сўкди
— У Маъмура билан Суҳробни ўртасида нимадир бор деб холаваччасига айтган.
Мен тезроқ ўша беҳосият қурилишга боришим керак! У ерда бир гап бор.
— Мен хам бораман... – деди Шуҳрат амаким менга барибир эди. аммо ишни пачавасини чиқармаса эди.
— Яхшиси орган ходимларига қўнғироқ қилиб қўйинг... Мени чақирувини кутинг , жиннилик қилиб бирор гап қилиб юрманг...
Менинг ичимдаги гумон ақлдан оздириши тайин эди!
Аллақандай овлоқ ерда дахшатли Мориарти яшаса–ю, менгина буни тушуниб қолганлар беҳавотир юрсалар.
У ким бўлса хам парда ортидан иш кўрябди. У хаммасини пуҳта режа қилган. Хамманинг ўша вақтда қаерда нима қилаётганигача пухта тузиб чиққан.
Аммо ўша вақтдда ўзи қаерда бўлган бўлса?
Мен етиб келганимда аллақачон атрофни қоронғулик қоплаган, бирор дахшатли нарсадан чўчигандек итларнинг хам овози ўчган. Шу онда мен қоронғули аро сояларни кўргандек бўлдим. Бу жуда антиқа ходиса эди. Тунданда қоп қора ранг бўлишини тасаввур этаябсизми?
“Кулрангнинг 50 жилваси” асарини ўқиганман, аммо “Қоранинг 51–жилваси ҳақида тасаввур хам қилмасдим. Мана энди у намоён бўлди.
У қаршимда совуқ мозор хидини таратганча қақайиб турарди. Унинг ғуссали қизил кўзлари шу қадар маъюс эдики, менинг тобора унга рахмим келиб кетарди.
Уни нега ўлдиришди? Нега ? Қани эди , мана шу шарпа хаммасига жавоб бера олса?
Аммо у гўнг эди, марҳумлар гапира олишмасди. Аммо асло бундан норози эмас, у ўз қўлларини кенг ёйганича худди учишга тайёрдек мен томонга отилди. Бир сонияда бошим айланиб кетди. худди ўрама қуюн ичида қолгандек гандиракладим. Сўнг эса ҳушимдан кетиб йиқилдим.
Қанча ётдим билмайман .
Аммо бир туш кўрдим. Гўё мен айнан бўлган воқеаларни шахсан ўз кўзим билан кўриб турардим. Хаммаси аниқ ва тиниқ кўринди. Мана ўша ўғри орқа эшикдан елкасида сарғиш рюкзакда пайдо бўлди.
Тунда хам ёнадиган фосфорли трикосида аниқ уни кузатиб турардим. Қанақадир гаплар эшитиларди. Аммо қулоғим қабул қилмади. Мен фақат кўриб турардим. Кейин эса ой ёғдусида йигит ва қизни кўрдим. Йўқ улар кўпчилик эди. Биттаси худди Ромеони балконга тортиб чиқарган Жульеттадек бениҳоя чиройли эди. У деразасидан йигитни бағрига тортди. Унда бу қиз ким? У шу қадар чиройли ки? Аммо кўзлари қаҳрли!
Мен ҳавода ялтираган тиғнинг жилвасини кўрдим халос. Сўнг эса нақ тўрт марта эшик секин тақилади ....
Кўзимни очсам тонг отиб қолган . Бошим тепасида ташвишли қараган амаким турарди.
— Шаҳижон! Одамни қўрқитиб юбординг–ку?! Амакимнинг ёш боладек севинганини қаранг!
— Мен қаердаман? – ажабландим ўзимга ишона олмай.. Мен амакимларнинг уйида эдим.
— Сан тонг саҳарда дарвозамизни ( ўзинг айтгандек )) тўрт марта тақилатдинг... – қўрққа писа гапирди амаким — Секин очсам сан ! остонага етар етмас беҳуш йиқилдинг . Нима, унгача ҳеч нарсани эслолмайсанми?
— Мен чала қурилишда ҳушимдан кетгандим.. Қандай бу ёққа келиб қолдим? ( Миямда акс урган манзара хам менинг ўз шахсий гумонларимми, ёки кимнингдир ҳотираларими??))
— Амаки.. – дедим зўрға тилим ғўдраниб, мен қўл телефонимни излаб топдим.
Унда катта қилиб фотокамерам ишлаб турарди. Экранда эса кулранг каттакон планшет расмига тушириб олинганди!
Бу Диёранинг планшети–ку! Аммо уни ким суратга олган? Мен ахир Диёрага яқин хам йўлаганим йўқ ку?!
Титраётган бармоқларим билан аллакимга қўнғироқ қилдим.
Гўшакни анча тетик ва чаққон Фирдавс кўтарди:
— Ха жўражон? Ахволларинг яхшими? Бугун ишхонада навбатчи эдим.
Нима бўлди ?
— Тез Жар ариққа етиб кел.. Мен ўғрини топдим.. ха, айтганча , марҳумнинг паспорт номига очилган рақамини топиб қўнғироқлар деталлизациясини аниқла . Энг сўнгида у ким билан гаплашган..
Мен сабр хам қилмай амакимнинг эски муравей мотоциклига миндим. Лоп этиб амаким чопиб ортимга мингашди.
— Сани бир ўзингги жўнатмайман ! ( тарки одат амри махол . Оиламизга теккан касаллик бу ))
Диёранинг хонаси чироғи ёниқ эди.
Вақтида келибман. Кимдирнинг шарпаси у ёдан бу ёққа бориб келар, чамамда асабий бир вазият содир бўлаётганди.
— Зудлик билан эшикни очинглар! – машинасида етиб келган Фирдавс қисқагина саломлашган бўлди–да, эшикка ташланди. У билан келган гавдали йигит эса ҳар эхтимолга қарши эшикка диққат қараб турди. Аммо дераза ланг очилиб елкасида сарғиш рюкзагда кимдир сакраб тушди ва тўппа тўғри менинг ёнимдан чиқиб қолди.
Файзулла ! Бошқа ким хам бўларди..
Бир тарафдан деразадан Диёра чинқириб қолди.
Бу мен эшитган энг дахшатли инграш эди. Амаким Файзуллани елкасидан қайириб ерга босди, кўксини тиззалаб чўккалатди. Мен эса бир сакрашда ўзимни очиқ деразадан ичкарига отдим. Кўксидан шаршара бўлиб қон отилаётган Диёрани кўриб турардим. Аниқ кўрдим. Бу ерда учинчи одам хам бор эди! У шошганча очиқ эшикдан югуриб чиқиб кетди. Ховлида алланималар қарсилади. Кимдир бақирди. Кимдир сўкинди ( менимча бу Фирдвас. Шунча йил ўтса хам эскича сўкинишини ташламабди... ) )
Мен биринчи ёрдамни кўрсатишга шошилиб жароҳат устини қўлимга илашган мато билан беркитишга уранарканман, қизнинг оппоқ чиройли сийналари қип–қизил қон билан бурканди. Унинг танаси музлаб борарди. Дахшат! У қўлларимда жон берди!
Кечагина шодон ва кулиб юрган қизни хозир совуқ танасини қучиб турганимга ишонгим келмасди!!
У ўлди!
Қонли қўлларим билан “Тез ёрдам” рақамига қийналиб сим қоқдим. Жин урсин қишлоқ номини хам ўзгартиришган экан, қани эди бу лаънати “тез ёрдамчилар” топа қолишса??
У вақтда хонага чопиб кирган Зиё хола бу манзарадан юраги дош бераолмай “оҳ” этиб қулади. Ҳар холда хушидан кетди.
Зудлик билан хаммасини фош этиш шарт эди.
Диёранинг тўлиқ вафот этиши , жараённи тезлаштириб юборди.
Ўғирланган хамма буюмлар Файзулланинг рюкзагидан чиқди. Фақат рўйҳатда йўқолган ва сумкада бўлиши керак бўлган опасининг узуги жойида йўқ эли. Ва ... қонли излар..
— У ерда пичоқ бор экан.. – деди Файзулла изилаб йиғлаб. — Биз Диёра билан қочиб кетмоқчи эдик. Аммо кимдир нарсалар ичига пичоқни солиб қўйган экан.
— Қасам ичиб айтаман , мен одам ўлдирганим йўқ!!!
Фирдавс кейинги хонадаги энг муҳим одамни тутиб келтирганини айтгач, мен энг сўнгги калава ипини топганимиздан мамнун бўлдим...
Энди хаммасини бошидан сизга сўзлаб беришимга изн берсангиз..
Саккиз ой аввал марҳум Суҳроб бу ерга ишга киргач иш бошқарувчисининг катта қизи Маъмурани ёқтириб қолади. Табиаттан енгилтак ва хотинбоз бу йигит хатто “сенга уйланаман”, дея қоп қоп ваъда бериб содда қизнинг қизлик номусига тегиб қўяди.
Ўша вақтда қарс икки қўлдан чиққандирки, унаштирилганига қарамай бегона йигитга ўзини иродасини топшириб қўйган. Бўлажак куёв Ризога эса бу ҳақида айтиб шармандангни чиқараман дея, қиз бола шўрликни тез тез тунги ишрати учун чақираверган.
Аммо куёв бола бу сирни тўлиқ бўлмаса хам ўз жияни Мирфаёздан эшитиб қолади.
“Токи кўзинг билан тутиб олмагунча Бокира қизни Фоҳишага, Ғилмон йигитчани Гейга чиқарма” , дея сабр қилган Ризо, тез орада бошига тушган бу даҳшатли долғадан боши айланиб кетди.
Ўша мудҳиш тунда Файзулла елкасида тўрва ҳалтасини тутганича Ризонинг ёнига келади ва бўлажак келинчакни чала иморат ичида аллаким билан кўрганини айтиб қолади. Ана шу кечада хар хил ерда уч тўртта одам қора шарпаларни кўрадилар. Бу эса ўшаларнинг қай бири эканлиги номаълум. Аммо мудҳиш қурилишга еткан Ризо у ерда биғилаб жони ҳалқумига келган Суҳробни учратади. У ҳеч нарса айта олмасдан жон таслим қилади. Бу фалокатдан нари кетиш учун ўзи хам зулмат қаърига яширинишга мажбур бўлади.
Бир ўқ билан икки қуённи овламоқчи бўлган Маъмура эса режасидан четга оғиб кетади. У учрашувга чиқиб атай йўл йўлакай Файзулланинг эътиборини тортган, ўз навбатида Файзулла жондан азиз синфдошига бу “ҳиёнаткорлик”ни хабар бериши шарт эди.
Аммо Ризо туҳмат ўқидан пана бўлиб қутилиб қолади.
Ва Маъмура ўзининг иккинчи фитнасига ўтади.
Суҳробнинг планшетида орқа эшикдан қочиб чиқаётган ўғрининг видеотасвири туширилган эди. Менимча Суҳроб Маъмуарани кути кута ўғирлик бўлаётган пайтни видеога олган бўлса керак. Маъмура келгач эса Суҳроб икки дунёда унга уйланмаслигини уни шунчаки ҳирсини қондириб юрганлигини эшитгач олдиндан яшириб келган пичоғини унинг қорнига аёвсиз санчиб ташлайди.
Бу пичоқ Ризонинг оиласига келин тарафдан жўнатилган совғалар ичида бор эди. Фақат иккинчи нусҳада ясалган бўлиб, Ризога туҳмат қилиш режалаштирилганди.
Қонни апил тапил артган Маъмура Файзулланинг синглиси Диёранинг деразасидан ошиб кирганини кўради. Сўнгра эса кейинги янги режага ўта қолади.
Дарвозадан бекитиқча кирган қиз, уларнинг юклари хонада қолганини англайди. Уй ичида шунча ўғирланган нарсалар. Йигит ўлгур синглисини севаркан, иккиси шаҳарда бирга ўқиб бирга яшамоқчи. Нақадар бахтли –я синглиси? У эса “Ўйнашига ишониб эридан ажраб ўтирибди” .
Йўқ , нега у бахтсиз бўлиши керак экан? бошқалар хам бахтсиз бўлсин! У токи эртаси куни тонгда икки севишган қочиш маҳалида пичоқни Файзулланинг сумкасига тиқиб қўяди. Аммо вазият янада таранглашади. У Файзулланинг қотил дея гумон қилишларини синглиси эса шерикликда айбланишини хам биларди. Аммо жонини асраб қолиши юзи ёруғ бўлиб кетиши шарт эди. Агар ўзини қотиллигини фош этса, иффатидан айрилганлиги сабаб бир умр ҳор бўлишини биларди. Аммо ўғриликнинг гувоҳи бўлиб қолгани учун бир йигитни ўлдириб юборишса ва бунга исбот видео тасвир бўлса, ҳеч ким ундан шубҳаланмайди хам!
Фақат мана бу синглиси оҳирги дақиқада планшетдаги маҳфий видеони очиб кўриб қўяди. Ва Файзулла билан тортишиб қолади. Албатта Файзулла хам сумка ичидаги пичоқни кўриб қизга тухмат қилишга тушиб кетади. Жанжал кучайган маҳал ( у вақтга келиб тонг отган эди) хонага Маъмура кириб келади.
Вазиятни зудлик билан қўлга олиш керакмасми, “Милиция келди, қоч” дея йигитга бақиради. Аслида ростан хам ташқарида Шаҳриёр вақтида етиб келган эди.
Шунда Маъмура энг сўнгги режасига ўтади.
Ерда боягина Файзулла сумкадан олган пичоқни сочиқ билан тутиб синглисининг кўксига тўрт марта санчиб олади ва шу иш билан хамма айбни Файзуллага ағдариб қўя қолади.
Жиноятчилар ўз жазосини олишди. Шерик бўлган гумроҳ адашганлар эса нариги дунёга равона бўлдилар.
* * *
Аптекадан бувим учун икки қути Берлиприл таблеткасларидан олиб чиқаётгандим, Фирдавс мени машинасида кутиб ўтирарди.
Оғзи қулоғида , мен унинг ёнига ўтирдим.
— Бувингникидан чиқиб мен билан шаҳарга кетасан. Бир сени айлантирай , елкамдан нақ тоғни ағдардинг..
— Ҳар бир ҳуқуқ ходими Ҳақиқат учун шундай курашмоғи керак, дўстим.. – дедим унинг елкасига енгилгина мушт тушириб қўярканман “ҳайда” дедим ва қўшиб қўйдим:
— Яхшиси шу ерда икки уч кун мен билан қоласан. Шаҳарда дам олишни истаганимда Тошкентда хам қолаверган бўлардим.. Мен атай мана шу табиат ичида, ям яшил гўшада ҳордиқ чиқармоқчиман...
— Фақат сенга кўринган қора тун–одам мени кўзимга кўринмасин. Йўқса уни хам қамаб қўяман! – биз иккимих хам хохолаб кулганча қишлоқ томон йўл олдик.
(тамом, эътиборингиз учун рахмат! )
